Мақолада акциядорлик компанияларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида айланма маблағладан самаралифойдаланиш таҳлили масалалари ёритилган. Бу борада халқаро амалиёт асосида ўз айланма маблағлари ва ишчи капитали билан таъминланиш ҳолати баҳолаган. Шунингдек, компания айланма маблағларни айланиш коэффициентлари ва пул маблағларини айланиш циклининг ҳисоб-китоби келтирилган. Тадқиқотлар натижасида айланма маблағларидан самарали фойдаланиш таҳлили асосида компания иқтисодий салоҳиятини ошириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича амалий тавсиялар берилган. Мақолада муаммонинг амалий жиҳатлари ўрганилган бўлиб, бу эса компанияларда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида айланма маблағлар таҳлилини ўтказишда турли соҳаларда ишлайдиган мутахассислар учун долзарблигини оширади.
Мазкур мақолада тўловга қобилиятсизлик(банкротлик) тушунчаси ва унинг мазмуни, турли илмий нашрларда тушунчага берилган таърифлар, тўловга қобилиятсизликни таҳлил этиш методикаси, мавзунинг долзарблиги келтирилган. Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлиги, унинг аҳамияти талқин қилинган. Ушбу Қонун 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг 155-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган. Мақолада тўловга қобилиятсизлик(банкротлик)ни башоратлашнинг хориж моделлари ва уларда қўлланиладиган кўрсаткичлар талқин қилинган. Тадқиқотлар натижасида тўловга қобилиятсизлик(банкротлик)ни олдини олиш бўйича муаллиф ёндошуви шакллантирилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.