Мазкур мақолада бугунги кунда меҳнат бозоридаги ёшларнинг касб танлашдаги муаммолари ҳамда касбга йўналтириш жараёнларини хорижий давлатлар тажрибаси асосида такомиллаштириш таснифланган. Шунингдек, ички ва ташқи меҳнат бозоридаги замонавий касблар ва уларга ёшларни йўналтириш, умумтаълим ташкилотларида касбга йўналтириш жараёнлари таҳлил қилинган. Шу билан бирга, ёшларни замонавий касбларга ва хорижий тилларга ўқитиш орқали меҳнат бозорида ишга жойлашиш имкониятлари юзасидан таклиф ва тавсиялар берилган.
Мақолада ҳозирги ривожланаётган рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат бозорида ёшларнинг меҳнатига бўлган талаблар ўрганилиб таҳлил қилинган. Минтақавий ва халқаро меҳнат бозоридаги ёшларга таклиф қилинаётган янги касбларни эгаллашдаги кўникмалари ўрганилган ва илмий таклифлар шакллантирилган
Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида ёшлар бандлигини таъминлашнинг замонавий тенденциялари ва рақамли бандлик имкониятларининг аҳамияти тадқиқ этилган. Рақамли трансформация жараёнларининг меҳнат бозорига таъсири, рақамли кўникмаларга бўлган талабнинг ортиши ҳамда ёшларнинг рақамли иқтисодиёт талабларига мослашуви масалалари таҳлил қилинган. Халқаро тажриба, жумладан Греция ва Қирғизистон мисолида рақамли кўникмаларни ривожлантириш ва ёшлар бандлигини таъминлаш механизмлари ўрганилган. Тадқиқот натижалари асосида ёшларни рақамли иқтисодиёт талабларига мос тайёрлаш, таълим тизимини такомиллаштириш, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини кучайтириш, рақамли тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда рақамли инклюзияни таъминлаш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада Ўзбекистонда хизматлар соҳасининг иқтисодиётдаги аҳамияти, унинг ЯИМдаги улуши ва меҳнат бозорига таъсири атрофлича таҳлил қилинган. Хизматлар соҳаси орқали янги иш ўринлари яратиш, гендер ва ёшлар инклюзивлиги, рақамли хизматлар сингари стратегик йўналишлар ёритилган. Тадқиқотда иқтисодий фаолият турлари бўйича бандликнинг таркибий ўзгариши, соҳа тармоқларидаги ривожланиш динамикаси, меҳнат унумдорлиги, норасмий бандлик, инфратузилма ва кадрлар тайёрлаш тизимига оид муаммолар ҳам кўриб чиқилган. Илғор халқаро тажриба таҳлил қилиниб, Ўзбекистонда хизматлар соҳаси орқали аҳоли бандлигини самарали ошириш бўйича таклифлар берилган.