• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
РЕНОВАЦИЯ ШАҲАР МУҲИТИ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВОСИТАСИ СИФАТИДА: ЎЗБЕКИСТОН УЧУН ХАЛҚАРО ТАЖРИБА ВА ТАВСИЯЛАР
Юлдуз Салимова

Сифатли ва қулай шаҳар муҳитини шакллантириш кўп жиҳатдан ҳудудлардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ бўлиб, бунинг учун нафақат фазовий, шаҳарсозлик ва меъморий, балки барқарор ижтимоий-иқтисодий ва шаҳарсозлик ривожланишининг муҳим иқтисодий воситасига айланиб бораётган эскирган шаҳар ҳудудларини янгилаш зарур. Ушбу мақолада реновация аҳоли турмуш сифати, фаровонлиги, ижтимоий инклюзия ва маданий ворисийликни оширишга қаратилган шаҳар муҳитини ўзгартириш жараёни сифатида таҳлил қилинади. Эскирган уй-жой фонди, шаҳар ҳудудларидан самарасиз фойдаланиш ва ҳаёт сифатига ортиб бораётган талаблар муаммолари шаҳар муҳитини бошқариш механизмларини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Мақолада "реновация" тоифасини аниқлаш бўйича ёндашувлар кўриб чиқилган, реновацияга халқаро ёндашувлар кўриб чиқилган ва уларни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича таклифлар шакллантирилган

07/31/2025
  • PDF
249-258 46 27
ТРАНСФОРМАЦИЯ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИДА КРEДИТЛАШ ХИЗМАТЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Чори Мирзаев

Ушбу мақолада трансформация қилиш жараёнида кредитлаш хизматлари самарадорлигини ошириш йўлларининг афзалликлари ва таҳлили ҳамда ривожлантириш истиқболларини такомиллаштириш ҳақида сўз боради. Шунингдек, кредитлаш хизматлари самарадорлигини ошириш ўзгарувчан бозор шароитида банк фаолиятини ривожлантиришда янги технологияларни жорий етиш, бизнес жараёнларини оптималлаштириш, маҳсулот ва хизматларни янгилаш, мижозлар тажрибасини яхшилаш, харажатларни камайтириш ва рентабелликни оширишдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.

08/30/2024
  • PDF
329-337 40 26
НАТИЖАГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН БЮДЖЕТЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИНГ АҲАМИЯТИ
Нигора Примова

Мақолада натижага йўналтирилган бюджетлаштириш масалалари тадқиқ этилган. Мураккаб чизиқли бўлмаган тизимда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш молиявий аниқ мақсадни шакллантиришни талаб қилади. Улар билан ҳам бюджет даромадлари ва харажатларига айлантириш мумкин бўлган ҳатто молиявий бўлмаган омилларни, меъёрлар, баҳоларни аниқлаш учун ҳар қандай элементар кўрсаткичларни ҳам шакллантиришни талаб этади. Бюджетни шакллантириш ва ижро этишнинг мақсади давлат бюджети сиёсатининг стратегик йўналишлари, мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ аниқ натижаларга эришишдир.
Муаллиф бюджет бошқарувини “мақсадли гирдоб” усули билан бирлаштириш моделини таклиф қилади, бу эса бюджет харажатларини молиявий-иқтисодий маконда фойдаланиш самарадорлиги билан мақсадга йўналтиришни таъминлайди. Самарадорликни бошқариш, уларга эришиш учун ишларни ва ушбу ишни бажариш жараёнида сарфланиши керак бўлган ресурсларни талаб қилади. Ушбу учта компонентни бошқаришни бирлаштирган парадигма натижага йўналтирилган бюджетлаштиришдир. Натижага йўналтирилган бюджетнинг ўзига хос хусусияти мослашувчанликдир. Бу мосланувчанлик дастур маъмури йиллик молиявий режани бошқарув фаолиятини тизимли мониторинг қилиш натижалари, қарорлар қабул қилиш ва давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чоралари асосида тузатиш киритиши мумкин. Шунингдек, энг яхши натижаларга эришган субъектларни рағбатлантириш имкони бўлади.

03/30/2024
  • PDF
399-413 126 73
1 - 3 from 3

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer