Ушбу мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўрнини таҳлил қилишда мавжуд бўлган муаммолар ва потенциал имкониятлар аниқланган. Шу билан бирга кичик бизнес субъектларини экспорт салоҳиятини иқтисодиёт тармоқлари кесимида, экспорт ва инновация жараёнларини ўзаро мувофиқ холда йўлга қўйиш асосида кенгайтириш ва такомиллаштириш йўллари таклиф қилинган.
Ўзбекистон тўқимачилик ва кийим-кечак ва трикотаж саноати мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқ-ларидан бири бўлиб, унга ўз хомашё базасининг мавжудлиги ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга доимий ўсиб бораётган талаб катта ҳисса қўшмоқда. Рақобатбардош салоҳияти туфайли у янги корхоналарни ташкил этиш, иш билан таъминлаш, маҳсулот экспорт қилиш, хорижий инвестицияларни жалб қилишда етакчи ўринни эгаллайди, шунингдек, мамлакат миллий иқтисодиётининг глобал ихтисослашувида стратегик муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, тўқимачилик саноат корхоналарининг харажатларини мақбуллаштириш орқали маҳсулот таннархини пасайтириш, миллий маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш стратегияларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.