Мақоламизда хорижий инвестицияларни мамлакатимиз иқтисодиётига жалб этиш бўйича дунёнинг ривожланган мамлакатлари, АҚШ, Хитой, Сингапур, Ирландия, Канада каби ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар тажрибаси ўрганилган, Хитой, Сингапур ва Ирландиянинг инвестицияларни жалб қилиш усулларини мамлакатимизда қўлланилиши бўйича таклифлар ишлаб чиқилган, жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувни таъминлаш ва қимматли хомашёни қайта ишлаш асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган қўшма замонавий ихчам корхоналарни ташкил этиш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни самарали ташкил этиш масалалари тўғрисида баён қилинган.
Мақолада хорижий инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлил қилинган. Инвестицион лойиҳа самарадорлиги ва қиймати кўрсаткичлари ҳисобланган, илмий жиҳатдан таклифлар баён этилган, инвестициялардан фойдаланиш самарадорлиги: ЯИМдаги инвестициялар улуши, асосий капиталдаги инвестицияларнинг улуши, шунингдек, инвестициялар рентабеллиги даражаси каби кўрсаткичларни ўз ичига олган. Бу кўрсаткичлар тўпланган маблағлар қанчалик самарали фойдаланилаётгани ва улар мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва ривожланишига қандай таъсир кўрсатишини баҳолаш имконини беради.