Мақолада тижорат банкларининг молия бозоридаги рақобатбардошлигини оширишда рақамли трансформациянинг стратегик ва концептуал аҳамияти ўрганилган. Ҳозирда глобал молия бозорида финтех компаниялар, рақамли платформалар ва сунъий интеллект технологияларининг кенг жорий этилиши банк тизимида янги рақобат муҳитини шакллантиришини инобатга олган холда муаллиф тадқиқотлари олиб борилган. Тадқиқиот натижасига кўра мавзй юзасидан амалий таклиф ва илмий тавсиялар шакллантирилган.
Мақолада электрон тижоратнинг иқтисодий муҳити, турлари ва ривожланиш босқичлари, шунингдек, рақамли муҳитда истеъмолчилар хулқ-атворининг ўзига хос хусусиятлари атрофлича таҳлил қилинган. Электрон тижорат нафақат товар ва хизматларни онлайн сотиш жараёни, балки маркетплейслар, тўлов тизимлари, логистика ва сунъий интеллектга асосланган тавсия механизмларини ўз ичига олган мураккаб экотизим сифатида кўриб чиқилган. Мақолада истеъмолчи хулқ-атворини ўрганишда фанлараро ёндашув – иқтисодиёт, психология, социология ва маркетинг назариялари ўзаро боғлиқлиги асослаб берилган. Шу билан бирга, рақамли платформаларда ишонч, шахсийлаштириш, ижтимоий далиллар ва ташқи омиллар (масалан, пандемия) истеъмол қарорларига қандай таъсир кўрсатиши ёритилган. Хорижий ва маҳаллий тадқиқотлар таҳлили орқали глобал ва минтақавий хусусиятлар, хусусан, Ўзбекистондаги электрон тижоратнинг истиқболли йўналишлари аниқланган. Тадқиқот натижалари рақамли бозорда истеъмолчилар хатти-ҳаракатига таъсир қилувчи омилларни чуқур англаш ва самарали маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш учун назарий ва амалий асос бўлиб хизмат қилади.