Мақолада бугунги кундаги долзарб иқтисодий тушунчалардан бири бўлган иқтисодий барқарорлик атамасининг иқтисодчи олимлар томонидан шакллантирилган таърифлари тадқиқ этилган бўлиб, миллий иқтисодиётни барқарор ривожланганлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими ёритилган.
Ҳозирги вақтда барқарор ривожланиш концепцияси тобора муҳим ва долзарб бўлиб бормоқда. Барқарор ривожланиш концепциясининг моҳияти, хусусиятлари ва шаклланишининг зарурий шартларини чуқурроқ тушуниш учун унинг шаклланиш босқичларини ўрганиш зарур. Барқарор ривожланиш концепциясининг эволюцияси узоқ вақт давомида сайёрамиз аҳолиси ҳаёт сифатига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган иқтисодий, ижтимоий ва экологик муаммоларнинг аҳамиятини аста-секин англаб етган сари содир бўлади. Барқарор ривожланиш концепциясининг эволюцияси масаласига маҳаллий ва хорижий муаллифларнинг ёндашувларини ўрганиш ва тизимлаштириш, даврийлаштиришнинг муаллифлик талқинини шакллантириш, корхоналарни барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун концепциянинг аҳамиятини очиб бериш.
Туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш – бу глобал сайёҳлик йўналишлари томонидан ташриф буюрувчилар учун мавжуд бўлган диққатга сазовор жойлар ва тадбирлар доирасини кенгайтириш орқали уларнинг жозибадорлиги ва барқарорлигини ошириш учун фойдаланиладиган стратегик ёндашув ҳисобланади. Ушбу мақолада Европа, Осиё, Шимолий Aмерикa, Aфрикa ва Жанубий Aмерикa каби турли минтақалар мисолида туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш бўйича халқаро тажриба кўриб чиқилади. Шунингдек, мақолада Испания, Таиланд, Япония ва бошқа давлатларда қўлланилаётган туристик маҳсулотларни диверсификациялаш стратегияларининг маҳаллий иқтисодиёт ва туризм барқарорлигига таъсири ўрганиб чиқилган. Тадқиқот турли сайёҳлик йўналишлари туризмни диверсификация қилишга қандай ёрдам бериши ва бунинг натижасида узоқ муддатли муваффақият ва барқарорликка эришиш имкониятларига бағишланади.