Мақолада олий таълим муассасаларида корпоратив бошқарувнинг асосий жиҳатлари, жумладан ҳисобдорлик, шаффофлик, стратегик лидерлик ва манфаатдор томонларнинг иштирок этиши кўриб чиқилган. Маълумотлар асосий тамойиллар, бошқарув моделлари ва таълим муассасалари дуч келаётган муаммоларга бағишланган, шунингдек, самарадорлик ва барқарорликни оширишга қаратилган ечимлар таклиф этилган.
Ушбу мақола солиқ ҳисоботининг тарихий эволюцияси ва замонавий аҳамиятини ҳар томонлама ўрганади. У қадимий цивилизациялардан замонавий иқтисодларгача бўлган солиққа тортишнинг келиб чиқишини кузатиб боради, асосий босқичларни, қонунчиликдаги ислоҳотларни ва вақт ўтиши билан солиқ ҳисоботи амалиётини шакллантирган технологик ютуқларни ўрганади. Шунингдек, солиқ ҳисоботининг фискал бошқарув, даромадларни шакллантириш, ижтимоий тенглик, шаффофлик ва иқтисодий ривожланишга кўмаклашишдаги аҳамияти таҳлил қилинади
Мазкур мақолада, солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот‐коммуникaция технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш, асосийси, иқтисодиётда хуфиёна фаолиятни қисқартириш, шаффофлик даражасини оширишга хизмат қилмоқда. Мазкур йўналишда солиқ органларини фаолиятини такомиллаштириш ва уларни самарадорлигини баҳолаш йўллари бўйича тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, тадқиқот доирасида хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солишни тартибига солиш, солиқ ва бошқа тўловлар йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлаш, солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш ҳамда солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида сервис-техник хизмат кўрсатилишини тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ер қаъри бўйича тадбиркорларни солиққа тортиш мураккаб ва қийин соҳа бўлиб, диққат билан кўриб чиқиш ва такомиллаштиришни талаб қилади. Ер қаъри бўйича тадбиркорларни солиққа тортиш билан боғлиқ масалаларнинг умумий кўринишини тақдим этади ва такомиллаштиришнинг потенциал йўналишларини таклиф қилади. Ер қаъри тадбиркорларини солиққа тортиш чуқур кўриб чиқиш ва такомиллаштиришни талаб қиладиган мураккаб масаладир. Солиқ режими, шаффофлик, солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ имтиёзлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш орқали ер ости бойликлари тадбиркорлари учун янада қулай ва қулай муҳит яратиш, инвестициялар, иқтисодий ўсиш ва соҳани барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш мумкин.
Ушбу мақолада бюджет ташкилотларида молиявий натижа тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш амалиёти, унинг ўзига хос жиҳатлари ва долзарб муаммолари тадқиқ этилган. Тадқиқот жараёнида молиявий ҳисоботларнинг назарий-услубий асослари, халқаро тажриба ва миллий амалиёт таҳлил қилинган. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўллари ва истиқболли йўналишлар асослаб берилган. Тадқиқот натижалари бюджет ташкилотларида ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва давлат маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Бугунги кунда давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори ва топшириқларига асосан давлат активларини сотиш учун халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчини ёки ташкилотларни жалб этиш ва рақобат муҳитини янада яхшилаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида охирги уч йилда устав фондида давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари ва кўчмас мулк объектлари хусусийлаштирилди. Шуни инобатга олган ҳолда ушбу мақолада акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш жадвалларини бажарилишининг бориши юзасидан доимий назорат ўрнатиш ҳамда давлат мулки объектларини хусусийлаштириш жараёнларини очиқ ва ошкоралик, қонунийлик принциплари асосида амалга ошириш, харидорларнинг оммавий савдоларда иштирок этишлари учун тенг шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф ёндашувлари ва таклифлари ўрганилган.
Мақолада молиявий ҳисобот сифатини оширишда солиққа тортиш, мустақил аудит ва ички назоратнинг ўрни муҳим эканлиги асослантирилиб, мақола якунида хулоса шакллантирилган.