Ушбу мақолада факторинг амалиётини ҳозирги ҳолати, қолаверса мамлакатимиздаги йирик банкларидан бири бўлган “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ мисолида кўриб чиқдик. Факторинг амалиёти бўйича мавжуд муаммолар, ютуқ ва камчиликлар атрофлича таҳлил қилиниб хулоса ва таклифлар берилди.
Мақолада жисмоний шахсларни солиққа тортиш ҳар қандай солиқ тизимининг муҳим жиҳати ҳисобланади, чунки у фуқароларнинг молиявий фаровонлигига бевосита таъсир қилади ва ҳукуматлар даромадларини йиғишда муҳим рол ўйнайди. Самарали ва адолатли солиқ тизимини таъминлаш учун жисмоний шахсларни солиққа тортиш билан боғлиқ бир қанча қийинчилик ва муаммолар мавжуд. Мазкур мақола жисмоний шахсларни солиққа тортиш билан боғлиқ асосий масалаларни ўрганади, солиқдан бўйин товлаш ва юқори даромадли шахслар томонидан қўлланиладиган солиқни режалаштириш стратегиялари кўриб чиқилади. Турли мамлакатлар тажрибаси ва тегишли адабиётларни ўрганиб, жисмоний шахслар учун янада самарали ва адолатли солиқ тизимига эришиш бўйича тушунча ва таклифларни тақдим этади.
Ўз фаолиятини амалга оширишда тижорат банклари, шунингдек, бозор иқтисодиёти шароитида фаолият юритувчи ҳар қандай хўжалик юритувчи суғбъектлар максимал фойда олишга интиладилар. Аммо шуни эътиборга олиш керакки, банклар томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай операциялар рикснинг юқори таъсирига эга бўлишади. Мақолада банк рискларининг иқтисодий моҳияти, турли олим ва тадқиқотчиларнинг илмий қарашлари ва ёндашувлари таҳлил қилинган, шунингдек уларнинг классификациясига алоҳида тўхталиб ўтилган.
Respublikamizda xizmat ko‘rsatish sohasida shakllangan tashkiliy-iqtisodiy mexanizm xizmatlar bozorida faoliyatini to‘laqonli nazorat qilish va boshqarishni tashkil etish. Xizmat ko‘rsatish sohasida iqtisodiy o‘sish tamoyillari, omillari va institutsional shart-sharoitlarini belgilovchi ko‘rsatkichlarni tasniflash hamda mehnat samaradorligini baholash uslubiyati tadqiq etish.
Мақолада давлат бюджетини шакллантиришда солиқларнинг ўрнига доир назарий ёндашулар кўриб чиқилган, солиққа тортишда тўғри солиқларнинг нисбатини аниқлаш муаммосига эътибор қаратилган. Уларнинг оптимал нисбатини аниқлаш мақсадида қиёсий таҳлил қилинган. Чунки бу солиқ корхоналарнинг солиқ солиш мақсадида ижобий фаолият натижасидан бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш борилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этилиши солиқ қонунчилик ҳужжатларига киритилган асосий ўзгариш ва солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш уларга янгича ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари ҳажмини ошириш, аҳолига янги иш ўринларини яратиш имкониятлари кенгайтириш муҳум вазифалардан бири ҳисобланади. Шунингдек, 2023 йил 18 август куни ўтказилган Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этилиши ҳамда солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган
Ушбу мақолада кичик ва ўрта бизнес субъектлари солиққа тортишни такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади. Кичик ва ўрта бизнес иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, инновацияларни рағбатлантириш ва бандлик имкониятларини яратишда муҳим рол ўйнайди. Бироқ, солиққа тортиш нуқтаи назаридан кичик ва ўрта бизнес дуч келадиган асосий муаммоларни аниқлаш ва уларнинг солиқ мажбуриятларини яхшилаш ва солиқ юкини енгиллаштириш учун потенциал ечимларни таклиф қилишга қаратилган. Мазкур муаммоларни ҳал этишда ҳам маҳаллий, ҳам халқаро тажриба ҳисобга олинган. Ушбу тадқиқот натижалари сиёсатчиларга, солиқ органларига ва бизнес эгаларига кичик ва ўрта бизнес учун солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш бўйича самарали стратегияларни ишлаб чиқишда маълумот бериши мумкин, бу эса уларнинг ўсишига ёрдам беради ва умумий иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшади. Чунки бу солиқ ёрдамида корхоналарнинг солиқ солиш мақсадида фаолият натижасидан бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Мақола хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобинини юритишнинг тушунчалари ва моҳиятининг концептуал ёндошувлари ёритилган. Бухгалтерия ҳисоби хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини барқарорлигини таъминлаши ва унинг ривожланишини белгиловчи муҳим омил эканлиги очиқланган. Бухгалтерия ҳисоби хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти натижаларининг прогноз қилинишини оширади, бу уларнинг инқирозларини олдиндан кўриш ва олдини олишга ҳамда молиявий ҳисоботлардан фойдаланиш иқтисодий циклларни камайтиришга имкон беради.
Мақолада солиқ органлари контрагентларни текшириш ва солиқ тўловчилар фаолиятини назорат қилиш амалиётини такомиллаштириш орқали уларнинг мумкин бўлган солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини аниқлаш, адолатли солиққа тортишни таъминлаш ва пировардида солиқ тизимининг умумий самарадорлигига ҳисса қўшиш имкониятларини ошириши мумкинлиги щрганилган ва хулосалар шакллантирилган.
Bugungi kun dolzarb masalalardan biri bu eksport-import operatsiyalar bilan hisob-kitoblarni xalqaro standartlar asosida takomillashtirish bo‘lib hisoblanadi. Mamlakatimizda so‘ngi yillarda qabul qilingan bir qator qarorlar, nizomlar, Markaziy bank yo‘riqnomalari eksport-import operatsiaylar bilan hisob-kitoblarni yangi pog’onaga chiqarish vazifalarni belgilab beradi. Maqolada eksport-import operatsiyalari hisobi mazmun mohiyati va hisobini tashkil etish xususiyatlari va ular hisobini takomillashtirish bo’yicha xulosa va takliflar keltirilgan.