Мақолада ходимлар иш фаолияти самарадорлигини аниқлашда KPI кўрсаткичларининг афзалликлари ва камчиликлари тизимлаштирилиб, Ўзбекистонда маҳалла раиси томонидан ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолаш индикаторларининг таҳлили амалга оширилган. Шунингдек, маҳалла раиси томонидан ходимнинг ўз хизмат вазифаси доирасидаги фаолияти учун бериладиган баллни аниқлаш услубини такомиллаштириш юзасидан таклиф берилган.
Мақолада менежер мартабаси ва уни эгаллашдаги фарқлар ҳамда ўзгаришлар, корхона фаолиятидан манфаатдор гуруҳлар яъни эгаси, раҳбарият ва ходимлар мақсад ва вазифалари таҳлил қилинган ҳамда уларнинг манфаатларини уйгунлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган
Ушбу тадқиқот Ўзбекистон олий таълим муассасаларида инсон ресурсларини бошқариш функцияларини рақамлаштириш ва рақамли трансформациялаш масалаларини ўрганишга қаратилган. Тадқиқот Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртларининг кадрлар бўлими ходимлари ўртасида ўтказилган сўровнома таҳлилига асосланган. Тадқиқот натижалари ходимлар бошқаруви бўйича маълум амалиётларни ташкил қилиш ва рақамли платформаларни тадбиқ қилиш ўртасидаги боғлиқликни аниқлайди ва шу билан ушбу ишнинг илмий аҳамиятини кучайтиради.
Ушбу мақолада иш ҳақи фонди ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тушунчаларининг назарий асослари, уларнинг таркиби бўйича ўрганишлар муҳокама қилиниб, тегишли хулосалар шакллантирилган.
Аҳолини ижтимоий табақалашуви ва уларни турмуш даражасини яхшилаш, тенгсизликни камайтиришга қаратилган. Бундан ташқари аҳоли даромадларининг тақсимланиши ва қайта тақсимланиши масалаларининг ҳал қилиниши нафақат муҳтожларга фаровон турмуш даражаси таъминланади. Норосмий секторда маълум маънода бандликнинг таъминланиши ходимлар ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган. Мамлакатимизда аҳоли даромадларни табақалашув даражасининг камайтириш мақсадидада жисмоний шахслар даромадларига нисбатан прогрессив солиқ ставкаларни ўрнатилиши. Тадбиркорлик фаолияти орқали янги иш ўринллар ва дароматларни оширишга қаратилган.
Акциядорлик жамиятларида корпоратив маданиятни такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш учун унинг афзалликлари ва муаммоларига эътибор қаратиш лозим. Самарали корпоратив маданият акциядорлик жамиятлари фаолияти ва узоқ муддатли истиқболларига бевосита таъсир қилади. Бундай маданият акциядорлик жамиятлари муваффақиятининг энг муҳим омилларидан бири бўлиб, рақобатдош устунликни сақлаб туришда муҳим ҳисобланади. Шунингдек, у корхонадаги шахсларнинг ахлоқий фазилатларига, фидойилигига, меҳнат унумдорлигига, жисмоний соғлиғига ва жамоада ишлайдиган одамларнинг ҳиссий фаровонлигига таъсир қилади. Ушбу мақолада акциядорлик жамиятларида учраётган корпоратив маданият муаммолари таҳлил қилинган ва уларга самарали ечимлар топиш йўлларини белгилаб берилган. Ҳамда корпоратив маданиятнинг муҳимлиги ва унинг компания фаолиятидаги ўрни, шунингдек, маданиятнинг иқтисодий кўрсаткичларга таъсири қўриб чиқилган. Муаммолар сифатида корпоратив маданиятнинг етарли даражада шаклланмагани, ходимлар ўртасидаги мулоқотнинг заифлиги, этика ва қадриятларга риоя қилинмаслиги каби жиҳатлар таҳлил қилинган. Ечимлар сифатида эса корпоратив маданиятни шакллантиришда стратегик ёндашувлар, мунтазам таълим ва тарбия дастурлари, очиқ мулоқот ва ишонч муҳитини яратиш, шунингдек, этика кодексларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш таклиф қилинган. Тадқиқот акциядорлик жамиятлари учун корпоратив маданиятни яхшилаш ва самарали бошқариш бўйича амалий тавсияларни беради.