Ўзбекистон тўқимачилик ва кийим-кечак ва трикотаж саноати мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқ-ларидан бири бўлиб, унга ўз хомашё базасининг мавжудлиги ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга доимий ўсиб бораётган талаб катта ҳисса қўшмоқда. Рақобатбардош салоҳияти туфайли у янги корхоналарни ташкил этиш, иш билан таъминлаш, маҳсулот экспорт қилиш, хорижий инвестицияларни жалб қилишда етакчи ўринни эгаллайди, шунингдек, мамлакат миллий иқтисодиётининг глобал ихтисослашувида стратегик муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, тўқимачилик саноат корхоналарининг харажатларини мақбуллаштириш орқали маҳсулот таннархини пасайтириш, миллий маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш стратегияларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
Мақолада саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштиришнинг замонавий усуллари ва стратегиялари кўриб чиқилган. Иқтисодий асосланган буюртма ҳажми (EOQ) модели ва "Тўғри вақтда" (JIT) тизимининг жорий қилиниши орқали харажатларни сезиларли даражада камайтириш ва захираларни бошқариш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, рақамлаштириш ва автоматлаштиришнинг ишлаб чиқариш тизимларининг мослашувчанлиги ва адаптивлигига таъсири таҳлил қилинган. Глобал рақобат шароитида ишлаб чиқариш жараёнларини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар тақдим этилган.