Мақолада тижорат банкларини хусусийлаштириш жараёнида харажат ёндашувида баҳолашнинг аҳамияти ўрганилган ва бу ёндашув усуллари асосида банкларни қиймати баҳоланган. Мақолада харажат ёндашувида халқаро амалиётда қўлланиладиган усулидан мамлакатимизда қўллаш истиқболлари тадқиқ қилиниб, тадқиқотда анализ ва синтез, қиёсий ва селектив танлаб тадқиқ қилиш ҳамда гуруҳлаш усулларидан фойдаланилган
Ушбу мақолада темир йўл корхоналари фаолиятида муҳим аҳамият касб этувчи рентабеллик кўрсатгичи, унинг корхона иқтисодий-молиявий ҳолатини акс эттиришда ўрни ва бошқа кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқлиги таҳлил қилинди.
Ўзбекистон тўқимачилик ва кийим-кечак ва трикотаж саноати мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқ-ларидан бири бўлиб, унга ўз хомашё базасининг мавжудлиги ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга доимий ўсиб бораётган талаб катта ҳисса қўшмоқда. Рақобатбардош салоҳияти туфайли у янги корхоналарни ташкил этиш, иш билан таъминлаш, маҳсулот экспорт қилиш, хорижий инвестицияларни жалб қилишда етакчи ўринни эгаллайди, шунингдек, мамлакат миллий иқтисодиётининг глобал ихтисослашувида стратегик муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, тўқимачилик саноат корхоналарининг харажатларини мақбуллаштириш орқали маҳсулот таннархини пасайтириш, миллий маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш стратегияларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур мақолада бюджетдан ташқари пенсия жамғармаларида пенсия ва нафақаларнинг турлари бўйича тўлаш харажатлари ҳисоби ҳамда ҳисоботини такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилган. Таҳлилий изланишлар натижасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизимини халқаро стандартларга трансформация қилишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет қоидаларидан фойдаланиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаси ва уни Ўзбекистон иқтисодиётида тадбиқ этиш имкониятлари ўрганилган. Шунингдек, мақолада дунё мамлакатлари бўйича фискал қоидаларнинг умумий хусусиятига ҳамда белгиланиш миқёсига кўра турлари бўйича динамик таҳлили келтирилган.
Мақолада хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг молиявий натижалари ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ташкил этиш ёритилган. Амалиётдан олинган маълумотларни асосида молиявий натижаларнинг бухгалтерия ҳисоби счётларда акс эттирилган.
Мақола молиявий натижалар бухгалтерия ҳисобининг назарий асосларини ўрганишга бағишланган бўлиб, бугунги кундаги долзарб бўлган бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартларга мослаштириш, молиявий натижаларнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича тадқиқот олиб борилган. Шунингдек, иқтисодий адабиётлар доирасида мамлакатимиздаги соҳага оид муаммолар ва уни бартараф этиш бўйича таҳлил қилинган, якунида хулосалар шакллантирилган.
Мақолада бухгалтерия ҳисобининг янги объектлардан бўлган номоддий активларга амортизация ҳисоблаш тартиби, амортизацияни ҳисоблаш усулларини қўллаш, амортизацияни харажат объектларига олиб бориш, амортизацияни ҳисобга олиш ва молиявий ҳисоботларда акс эттириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар шакллантирилган.