Ушбу мақолада рақамли банк платформаларининг халқаро савдога таъсири ўрганилган. Рақамли платформалар халқаро тўловларни тезлаштириш, харажатларни камайтириш, валюталарни автоматик конвертация қилиш, кредит бериш имкониятларини кенгайтириш ҳамда хавфсизликни таъминлаш йўналишларида муҳим рол ўйнайди. Шу билан бирга, рақамли технологиялар халқаро савдо операцияларини соддалаштириш ва ривожлантиришга хизмат қилади.
Ушбу мақолада корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда ахборот-коммуникация технологияларининг (АКТ) аҳамияти ва улардан самарали фойдаланиш механизмлари таҳлил қилинади. Иқтисодий хавфсизликни шакллантирувчи асосий таркибий қисмлар ичида ахборот хавфсизлиги компонент сифатида алоҳида ўрин тутади. Мақолада корхонанинг ахборот муҳитини ҳимоя қилиш, ташқи ва ички таҳдидларга қарши курашиш, ахборот оқимини бошқариш, ҳамда ҳуқуқий, ташкилий ва дастурий-техник чора-тадбирларни жорий этиш орқали хавфсизликни таъминлаш масалалари ёритилади. Шунингдек, замонавий АКТ воситаларининг турлари, уларнинг функционал имкониятлари ва жорий этишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Таҳлиллар асосида корхоналарга мослашувчан бошқарув тизимлари, ахборот хавфсизлигини таъминлаш стратегиялари ва рақобатбардошликни оширишга қаратилган тавсиялар берилган.
Мақолада иқтисодий хавфсизликнинг турли даражаларини баҳолашни акс эттирувчи иқтисодий хавфсизлик кўрсаткичлари матрицаси хамда иқтисодий хавфсизликнинг институционал тизимини тадқиқ этишга турли услубий ёндашувлар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақола Европа Иттифоқи, АҚШ ва Хитойнинг рақамли тўловлар соҳасида тез суръатда ривожланаётган технологиялар шароитида тартибга солиш муаммоларини қандай ҳал қилишини ўрганади. Аралаш тадқиқот усулларидан фойдаланиб, мақола маълумотларни ҳимоя қилиш, фирибгарликнинг олдини олиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича турли хил стратегияларни таҳлил қилади ҳамда инновациялар ва хавфсизлик ўртасидаги мувозанатни сақлайдиган мослашувчан қонун-қоидалар зарурлигини таъкидлайди. Тавсияларга халқаро ҳамкорликни кучайтириш ва трансчегаравий операциялар учун стандартларни уйғунлаштириш киради.