Ушбу мақолада фонд бозорини индексига иккиламчи қимматли қоғозлар бозор капиталлашуви, иккиламчи қимматли қоғозлар бозоридаги битимлар сони ва иккиламчи қимматли қоғозлар бозор айланмаси таъсирини баҳолашда авторегрессив тақсимланган лаг (ARDL) модели тадим этилган. Шу билан бирга, фонд бозори индексига иккиламчи қимматли қоғозлар бозор айланмаси ўзгариши ўртасида узоқ ва қисқа муддат боғланишлари эконометрик таҳлил асосида баён қилинган.
Мазкур мақолада фонд бозорини ривожлантиришда ривожланган ва ривожланаётган давлатлардаги фонд бозорлари, уларни ривожлантириш йўналишлари борасидаги илғор тажрибалар тадқиқ этилган. Жумладан, фонд бозорларини ривожлантиришда хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозларини самарали жойлаштириш ва улар орқали фонд бозорини ривожлантириш борасидаги илғор тажрибалар ўрганилган.
Мақолада акциядорлик жамиятларини IPO орқали молиялаштириш ва акцияларни SPO орқали сотишнинг амалдаги ҳолати таҳлил этилган. Ўзбекистоннинг иқтисодий тарихида «Кварц» АЖ, «Қўқон механика заводи» АЖ, «Жиззах пластмасса» АЖ, «UzAuto Motors» АЖ, «Ўзбекинвест» АЖ, «Ўзбектелеком» АК томонидан ҳозирги кунга қадар ўтказилган жами 7 та акцияларни оммавий жойлаштириш (IPO/SPO) натижалари, бу борадаги ютуқлар ва муаммолар келтирилган. Мавзу юзасидан тегишли хулосалар чиқарилган, таклифлар берилган.
Ушбу мақолада, Ўзбекистонда баҳолаш фаолиятининг тадбиркорлик шакли сифатида шаклланиши, вужудга келиши ва ривожланиши, мамлакат иқтисодиётини изчил ва босқичма-босқич ислоҳ қилиш шароитида умуман тадбиркорлик ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари, моддий ва номоддий асосий фондлар бозорининг инфратузилмавий таркибий қисми сифатида баҳолаш фаолияти ҳамда хўжалик юритиш бозор механизмалари ривожланишининг ўзига хоc жиҳатлари қаралган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси баҳолаш фаолиятининг шаклланиши, вужудга келиши ва ривожланиши тенденциялари тадқиқ этилган.
Ушбу мақолада хусусий ва давлат иштирокидаги тижорат банкларида активлар ва капитал самарадорлиги кўрсаткичлари таҳлили келтирилган. Тижорат банкларида давлат улуши ва молиявий самарадорлик кўрсаткичлари ўзаро таъсири ўрганилган. Республикамиздаги тижорат банклари томонидан IPO амалиётлари орқали самарадорликни ошириш йўллари тўғрисида илмий хулосалар келтирилган.