Ушбу мақолада молиявий натижалар ҳисобини халқаро стандартларга ўтказиш борасидаги долзарб масалалар қайд қилинган. Хорижлик ва мамлакатимиз олимлари томонидан молиявий натижаларга берилган таърифлар танқидий ўрганилган. Тадқиқот ишида молиявий натижаларга такомиллашган муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган. Келтирилган таърифда халқаро стандартларга мувофиқ молиявий натижалар шаклланиши, даромад ва харажатларни мувофиқлик принципига асосан бир-бирига таққосланиши натижасида фойда ёки зарар юзага келиши, фойда хусусий капитални кўпайтирувчи, зарар эса хусусий капитални камайтирувчи омил эканлигини инобатга олинган. Ҳисоблаш, реализация, мувофиқлик, ва иқтисодий наф олиш принципларининг амал қилиш кетма-кетлиги тавсия этилган
Ушбу мақолада мамлакатимизда фаолият олиб бораётган корхонaлaрнинг молиявий нaтижaлaрини тaвcифловчи кўрcaткичлaр ҳолaтини тaҳлил қилишгa эътибор қaрaтилган. Молиявий натижалар хўжалик юритувчи субъектнинг фойда ёки зарар шаклида ифодаланган кўрсаткичларни таҳлил қилиш асосида аниқлаш мумкинлиги тавсифланган.
Ушбу мақолада муаллиф томонидан “Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисида” ҳисоботнинг шаклидаги кўрсаткичлар бошланғич кўрсаткич, жорий кўрсаткичлар, оралиқ кўрсаткичлар ва якуний кўрсаткичга ажратилиб, ушбу гуруҳдаги кўрсаткичларнинг мазмун моҳияти очиб берилди. Тадқиқот жараёнида оралиқ кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби ва формулалари ишлаб чиқилди. Тадқиқотда сотиш ва хизматлар таннархи кўрсаткичини аниқлаш мақсадида савдо, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг хусусиятларини инобатга олиш зарурлиги таъкидланди. Ишлаб чиқариш корхоналарида даврий ҳисоб тизимида тайёр маҳсулотларни сотиш таннархи тўғрисидаги ҳисоботи шакли ишлаб чиқилди. Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларга келтирилган 2.1 (а) – иловадаги ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тавсия этилди.
Мақолада республикамизда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича амалга оширилаётган ишлар давомида “Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти” (МҲМС) лойихаси тайёрланишига тўхталиб ўтилган. Натижада, у фаолият юритаётган ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)ни қўллаш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Мазкур МҲМС лойихасида яратилган “Умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот” бўйича назарий ва услубий фикрлар билдириб ўтилди ҳамда мазкур стандарт лойихасини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар берилди.