Ушбу мақола молиявий риск, уларнинг таснифини ва бошқариш усулларини ўрганишга бағишланган. Тадқиқот давомида кредит, валюта, фоиз, инвестиция каби турли молиявий рисклар ҳамда уларни тизимлаштириш тамойиллари ва тўғри бошқариш ёндашувининг аҳамиятига эътибор қаратилган. Рискларни таснифлашнинг муҳимлиги, уларни камайтириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва аниқ таҳлил қилишдаги аҳамияти кўриб чиқилган.
Мазкур мақолада хўжалик жамиятларида ESOPни жорий этиш амалиёти бўйича АҚШ, Буюк Британия, Испания каби давлатлар тажрибаси ўрганилган, Ўзбекистонда ушбу тизимни жорий этиш ҳолати таҳлил қилинган ҳамда илғор тажрибадан келиб чиққан ҳолда давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларида ESOPни жорий этишни жадаллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Ушбу мақолада банк тизимидаги депозитлар таркиби ва уларнинг молиявий барқарорликка таъсири таҳлил қилинди. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан шакллантирилган депозитларнинг банклар учун ликвидлилик, хавф ва харажатлар нуқтайи назаридан қандай муаммоларни келтириб чиқариши ўрганилди. Тадқиқот давомида давлат улуши мавжуд банклар ва хусусий банклар ўртасидаги депозитларнинг тақсимланиши ва уларнинг иқтисодиётга таъсири кўриб чиқилди. Мақолада банк секторини барқарор ривожлантириш ва депозит ресурсларини самарали бошқариш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Тижорат банклари пассив операциялар орқали ресурс шакллантиради. Маълумки, ушбу ресурслар асосан жалб қилинган маблағлар асосида ташкил ыилинади. Мамлакатимиз тижорат банклари пассив операциялари таркибини асосини маббуриятлар (кредитлар) орқали шакллантиради. Бироқ ресурсни тўплаш учун уни депозитлар орқали амалга ошириш банклар учун қулай ҳисобланади. Ушбу мақолада тижорат банкларининг депозитлар орқали ресурсларни шакллантириш жараёнида мавжуд бўлган муаммолар уларнинг ечимлари бўйича отрофлича тўхталамиз.
Мақолада тижорат банклари кредитлаш механизмларининг назарий асослари, шунингдек кредит механизми билан ўзаро боғлиқлигига доир адабиётлар таҳлили келтирилган. Шунингдек, иқтисодиётда тижорат банкларининг кредитлаш механизмларига таъсир қилувчи ташқи омилларнинг назарий асослари шарҳланган ҳамда улар билан боғлиқ амалиётда эътибор қилиш лозим бўлган жиҳатлар ёритилган ҳамда тегишли хулосалар келтирилган.
Мақолада Ўзбекистонда бюджет-солиқ ва пул-кредит сиёсати ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тадқиқ этиш асосида давлат қарзининг мақбул даражасини белгилаш масалалари ёритилган. Турли иқтисодий моделлар ва кўрсаткичлар, жумладан, инфляция даражаси, ишсизлик даражаси, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ва фоиз ставкалари кўриб чиқилган. Давлат қарзининг ҳаддан ташқари кўпайишининг мумкин бўлган, жумладан, тўламаслик хавфи ва иқтисодий беқарорлик каби оқибатлари аниқланган.
Мақолада Ислом молиявий инжинирингининг иқтисодий ривожланиш ва макро-иқтисодий кўрсаткичлардаги ролини аниқлашга қаратилган бўлиб, Ислом молия тизими ва бошқа молия тизимларининг мамлакатлар иқтисодий фаолиятидаги ролини моделлаштириш орқали очиб бериш ҳисобланади.