Ўзбекистонда босқичма-босқич амалга оширилган институционал ҳамда иқтисодий ислоҳотлар жараёнида узоқ муддатли ижарага бериладиган ерларда фермер хўжаликлари ташкил этилади. Бу қишлоқда барқарорлик ва ривожланишни таъминловчи ҳақиқий мулкдорлар синфини шаклланишига асос яратди. Ҳозирги босқичда фермер хўжаликлари сони, ер майдони, иш билан бандлар таркиби оптималлашди, даромад самарадорлиги ошмоқда. Ушбу натижалар “Ўзбекистон–2030” стратегиясида қишлоқ хўжалиги ва фермер хўжаликлари ишлаб чиқаришининг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича қўйилган устувор вазифаларни самарали ҳал этишга кенг имкониятлар беради.
Қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, қишлоқ ҳудудларида аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш бугунги кунда амалга оширилаётган давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур мақолада қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини яхшилашда хўжалик юритишнинг самарали шакллари ҳисобланувчи фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини яхшилаш масалалари муҳокама қилинади.
Содиқ Расулов, Санобар Маткулиева, Каромат Атабаева
Мазкур илмий мақолада қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган сиёсатнинг назарий асослари ва амалга ошириш механизмини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигининг таркиби ва ривожланиш тенденциялари, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш ва инновацион технологияларини қўллаш самарадорлигини ошириш йўналиш-лари,иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ҳудудларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш истиқболлари ёритилган.