Мақолада ҳудудий иқтисодий ривожланишда юқоридан пастга ва пастдан юқорига ёндашувларнинг назарий асослари ҳамда уларнинг афзаллик ва камчиликлари таҳлил этилган. Халқаро тажрибалар (Жаҳон банки, ОЭСР, Европа Иттифоқи) ва Ўзбекистондаги ислоҳотлар мисолида икки ёндашувнинг уйғунлашуви кўрсатилган. Муаллиф ҳудудий ривожланишда номарказлаштириш, маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик иштирокини таъминлаш орқали самарадорликни ошириш бўйича таклиф ва тавсияларни илгари суради.
Мазкур мақолада тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишни янги босқичга чиқариш, аҳолининг солиқ маъмурчилиги бўйича саводхонлигини янада ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тенг рақобат шароитини яратиш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш ҳамда яширин иқтисодиётни жиловлашда кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокини рағбатлантиришга асосланган маъмурчиликни такомиллаштириш ёритилган. Бундан ташқари, республикамизда сўнгги йилларда мамлакатда солиқ ва молия соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар таҳлил қилинган. Шу билан бирга, соҳалар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.