Мақолада солиқ солиш жараёнида кўчмас мулкни баҳолашнинг асосий ўрни кўриб чиқилади. Солиқларни ҳисоблаш учун асос бўлган кўчмас мулк объектлари қийматини аниқлашда қўлланиладиган усул ва ёндашувлар батафсил таҳлил қилинган. Индивидуал ва оммавий баҳолаш ўртасидаги фарқлар, уларнинг ахборот ҳажми ва сифатига боғлиқ ҳолда қўлланилиши, шунингдек, ушбу ёндашувларнинг солиқ мажбуриятларининг аниқлигига таъсири муҳокама қилинади.
Шунингдек, мақолада баҳолаш усуллари ва қўллаш билан боғлиқ муаммо ҳамда қарашлар ўрганилиб, солиқ тизимининг адолатлилиги ва самарадорлигини таъминлаш учун ишончли, долзарб маълумотларнинг муҳимлиги таъкидланган. Солиқ тизимини молиялаштириш ва бу жараёнда маҳаллий бюджетларнинг ўрни масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадқиқот кўчмас мулкни баҳолаш ва солиқни тартибга солиш ўртасидаги ўзаро боғлиқликни такомиллаштиришга, шунингдек, уларнинг шаффофлиги ва адолатлилигини ошириш учун жараёнларни оптималлаштиришнинг мумкин бўлган йўлларини аниқлашга қаратилган.
Ушбу мақола ислом молия институтларида бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда савдо шартномаларидан бири бўлган муробаҳа шартномаси ҳисобини юритиш тартибини ёритиб беради. Муробаҳани молиялаштириш бўйича асосий фикрлар берилади, хужжатларда у билан боғлиқ операцияларни баёнига алоҳида тўхталади. Жумладан, муробаҳани ёритишда молия муассасаси томонидан танлаб олинган усулнинг ўзига хос жиҳатлари, шунингдек, ислом молия институтларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби, анъанавий ва ислом банкларида бухгалтерия ҳисобини юритишдаги ўхшашлик ва фарқли жиҳатлари муҳокама қилинади. Хулосада муробаҳа савдо шартномасини амалга ошириш ҳисоби бўйича асосий фикрлар тақдим этилади.
Мазкур мақолада олий таълим муассасаларида моддий қийматликлар ички аудитида қўлланиладиган аудиторлик усул ва амаллари, хусусан, мазкур жараёнда қўлланиладиган инвентаризация усулининг мазмуни, инвентаризация усули хусусиятлари ёритилиб, мазкур соҳада тадқиқотлар олиб боришнинг долзарблиги очиб берилган. Мақоланинг “мунозара” қисмида ушбу мавзуда илмий тадқиқотлар олиб борган иқтисодчи олимлар томонидан билдирилган фикрлар, улар илмий қарашлари ҳамда муаллиф илмий ғояларидан улар фикрларининг фарқли жиҳатлари назарий фикрлар асосида ёритиб берилган. Бунда, мақола мавзуси бўйича тадқиқот олиб борган ҳар бир иқтисодчи олимнинг ғоялари акс эттирилган манбалар батафсил акс эттирилган.