Мақолада республикамизда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича амалга оширилаётган ишлар давомида “Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти” (МҲМС) лойихаси тайёрланишига тўхталиб ўтилган. Натижада, у фаолият юритаётган ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)ни қўллаш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Мазкур МҲМС лойихасида яратилган “Умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот” бўйича назарий ва услубий фикрлар билдириб ўтилди ҳамда мазкур стандарт лойихасини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар берилди.
Ушбу мақолада муаллиф томонидан “Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисида” ҳисоботнинг шаклидаги кўрсаткичлар бошланғич кўрсаткич, жорий кўрсаткичлар, оралиқ кўрсаткичлар ва якуний кўрсаткичга ажратилиб, ушбу гуруҳдаги кўрсаткичларнинг мазмун моҳияти очиб берилди. Тадқиқот жараёнида оралиқ кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби ва формулалари ишлаб чиқилди. Тадқиқотда сотиш ва хизматлар таннархи кўрсаткичини аниқлаш мақсадида савдо, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг хусусиятларини инобатга олиш зарурлиги таъкидланди. Ишлаб чиқариш корхоналарида даврий ҳисоб тизимида тайёр маҳсулотларни сотиш таннархи тўғрисидаги ҳисоботи шакли ишлаб чиқилди. Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларга келтирилган 2.1 (а) – иловадаги ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тавсия этилди.