Саноат 4.0 даврида барча саноат тармоқлари янги муҳитга мослашувчан бўлиши, ижтимоий ва технологик ўзгаришлардан хабардор бўлиши керак. Тўқимачилик саноати, асосий саноат сифатида, одатда Тўқимачилик 4.0 деб аталадиган, рақамли трансформация ва технологик эволюциядан хабардор бўлиши зарур. Ушбу мақоланинг асосий мақсади тўқимачилик саноатининг ўтмиш, ҳозир ва келажакдаги тавсифини, соҳанинг асосий муаммолари технологик ҳамда ижтимоий ўтишларга алоҳида урғу берилган. Тадқиқотда, айрим мамлакатлар ва мамлакатимиз тўқимачилик саноатида эришган ютуқлар мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш ҳамда ривожлантириш бўйича қабул қилинган режалар таҳлил қилинади.
Ўзбекистон тўқимачилик ва кийим-кечак ва трикотаж саноати мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқ-ларидан бири бўлиб, унга ўз хомашё базасининг мавжудлиги ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга доимий ўсиб бораётган талаб катта ҳисса қўшмоқда. Рақобатбардош салоҳияти туфайли у янги корхоналарни ташкил этиш, иш билан таъминлаш, маҳсулот экспорт қилиш, хорижий инвестицияларни жалб қилишда етакчи ўринни эгаллайди, шунингдек, мамлакат миллий иқтисодиётининг глобал ихтисослашувида стратегик муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, тўқимачилик саноат корхоналарининг харажатларини мақбуллаштириш орқали маҳсулот таннархини пасайтириш, миллий маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш стратегияларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.