Мазкур мақолада тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг (ТТХИ) миллий иқтисодиёт барқарорлигига кўрсатадиган таъсири илмий-назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинади. Хусусан, ТТХИнинг иқтисодий ўсиш суръатлари, ишлаб чиқариш самарадорлиги, янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва замонавий технологиялар трансферига қўшаётган ҳиссаси ўрганилади. Тадқиқот давомида инвестиция муҳитини яхшилаш, институционал ислоҳотларни чуқурлаштириш ва ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлаш орқали ТТХИ самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Муаллиф томонидан хорижий инвестицияларни жалб этишда тармоқлар кесимидаги устувор йўналишларни белгилаш, миллий манфаатлар ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш зарурлиги асослаб берилади.