"Инклюзив туризм" замонавий мунозараларда асосий тушунчадир, лекин у кўпинча етарлича аниқ талқин қилинмайди, хусусан, бу соҳадаги турли хил атамалар билан боғлиқлиги сабабли. Инклюзив туризм концепцияси ўзининг кўп қирралилиги туфайли универсал сайёҳлик маҳсулотлари, хизматлари ва саёҳат тажрибасида иштирок этиш муҳитини тақдим этиш орқали туризм саноатининг ўзини ва унинг саёҳат тажрибасига таъсирини яхшилашга қаратилган бир-бирига ўхшаш тушунчалар доирасида юзага келади. Бироқ, ушбу истиқболга қарамай, атаманинг концептуализацияси ноаниқ бўлиб қолмоқда. "Инклюзив туризм" атамасининг аниқ таърифи йўқлиги муаммоси қисман туризм соҳасидаги синоним атамаларни бир-бирининг ўрнини босувчи деб ҳисоблаш тенденцияси билан боғлиқ бўлиб, ногиронлиги бўлган шаҳслар туризм маҳсулотлари ва хизматларидан фойдаланишини таъминлашга қаратилган.
Ушбу мақолада қишлоқ туризмини ривожлантириш ва унга таъсир этувчи омиллар юзасида олиб борилган тадқиқот натижалари таҳлил этилган. Шу билан бирга, бир қанча олимлар томонидан билдирилган фикрлар ўрганиб чиқилиб, маҳаллада туризмни ривожлантириш стратегиясини яратиш имкониятлари тадқиқ қилинган. Тадқиқот натижасида Ўзбекистондаги қишлоқ туризмининг холати, уннинг ривожига аҳолининг ва жойлардаги қуйи поғона раҳбарларининг муносабати тадқиқ қилиниб, 5та асосий омил ажратиб олинган. Бу омилларни аниқлаш қишлоқларда туризм бизнесини бошқариш ҳамда туризм хизматларни спектрини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитни тушиниш имконини беради. Ҳоким ёрдамчиси томонидан туризм бизнесини маҳаллада тадбиркорликнинг муҳим йўналиши сифатида қўллаб-қувватлашда эътиборга олиниши лозим бўлган муҳим хусусиятлар тавсифлаб берилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда туризм соҳаси ва йўл инфратузилмасининг ривожланиши ўртасидаги муносабатлар таҳлил қилинади. Шунингдек, мақолада йўл инфратузилмасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар тадқиқ этилди. Йўл инфратузилмасини такомиллаштириш борасида таклиф ва тавсиялар берилди