Мақолада республикамизда автотранспорт хизматлари бозоридаги, жумладан, транспорт – экспедиция хизматларида учрайдиган муаммолар тахлил этилиб, уларни хал этиш учун ушбу бозорнинг самарали фаолиятини ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқишга эътибор қаратилган. Транспорт – экспедиция хизматларига бўлган муносабатни ўзгартириш учун таклиф этилаётган концепцияда хам назарий, хам амалий таклифлар ишлаб чиқилган.