• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИНГ АКЦИЯЛАРИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАРНИ ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАШТИРИШ
Хуршид Худойқулов

Мақолада акциядорлик жамиятларини акцияси қийматига таъсир қилувчи омиллар таъсирини ҳамда эконометрик модел шакллантирилган. Шунингдек, акциядорлик жамиятларини акцияси қиймати таъсир қилувчи омилларни 2015 йилдан 2023 йилга бўлган маълумотлар асосида таҳлил қилинган. Жумладан, мамлакатимиздаги акциядорлик жамиятларидан «Қизилқумцемент», «Узметкомбинат», «Қўқон механика заводи» ва «Кварц» АЖларнинг акцияси қийматига таъсир қиладиган омилларга ҳисобланган мультипликатор коэффициентларнинг прогнозлари баён қилинган. Ўз навбатида, акциядорлик жамиятини акцияси қийматини баҳолашда таъсир қилувчи омилларни прогнози билан мавжуд муаммолар аниқланган ва уларни бартараф этишга қаратилаган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

07/31/2024
  • PDF
422-430 80 41
КОРХОНАЛАР ДАРОМАДИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ РИСКЛАРНИ БАҲОЛАШНИНГ ХОРИЖИЙ АМАЛИЁТИ ВА ҚЎЛЛАШ УСУЛЛАРИ
Ойбек Саъдуллаев

Ушбу мақолада хорижий компаниялар даромадига таъсир қилувчи рискларни баҳолаш усуллари ва уларни ишлаш механизмлари таҳлил қилинган. Корхоналар даромадига таъсир қилувчи рискларни чизиқли боғланиш функциялари ва уларни таъсир қилиш мезонлари ишлаб чиқилган.

01/31/2024
  • PDF
474-485 87 86
БАНКЛАР ИНҚИРОЗИДА ЛИКВИДЛИЛИКНИ БОШҚАРИШ
Насиба Сатторова

Илмий мақолада ҳозирги кундаги банклар инқирозида тижорат банклари ликвидлигига таъсир қилувчи омиллар кўриб чиқилган. Бунда, банкнинг ликвидлиги нафақат банкнинг ички, балки ташқи омилларга ҳам боғлиқдир. Шунингдек, даромад келтириш нуқтаи-назаридан ресурсларни оқилона жойлаштириши банкларнинг молиявий барқарорлигига, хусусан, ликвидлилигига ижобий таъсир қилади. Айни пайтда, банклар томонидан ажратилган кредитлар сифатининг пастлиги, муаммоли кредитлар ҳажмининг ортиши банк ликвидлилигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур ҳолат ўз навбатида банкнинг кредит сиёсатида ҳам муайян камчиликлар мавжудлигидан далолат беради. Тижорат банки ликвидлилигини бошқаришда унга таъсир этувчи омилларни доимий кузатув объектига айлантирган ҳолда, уларнинг салбий таъсирини бартараф этиш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш мақсадга мувофиқ саналади.

05/31/2023
  • PDF
192-197 73 40
ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИГА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШНИНГ ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАДОРЛИГИ ВА УНГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ОМИЛЛАР ТАХЛИЛИ
Джурабек Жамалов

Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этишнинг инвестицион жозибадорлиги ва унга таъсир қилувчи омиллар фаолиятига тўхталиб ўтилган. Иқтисодий ўсиш: юқори иқтисодий ўсиш инвесторларни жалб қилади, сабаби у бозорнинг ўсиши ҳамда товарлар ва хизматларга бўлган талабнинг ошишини англатади. Мамлакатнинг сиёсий барқарорлиги: инвесторлар учун хавфларни камайтиришга қаратилган мамлакат ёки минтақадаги барқарор сиёсий вазият ташкил этиш, уларнинг узоқ муддатли истиқболга ишончини оширади. Хорижий инвесторлар учун бериладиган солиқ имтиёзлари ва преференциялар: хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантиришда давлат инвестицияларини қўллаб-қувватлаш дастурлари, жумладан, солиқ имтиёзлари, субсидиялар ва кафолатлар ишлатиши муҳимдир. Шунингдек, замонавий шароитларда иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этишнинг инвестицион жозибадорлиги ва унга таъсир қилувчи омиллар фаолияти ўрганилган.

09/29/2025
  • PDF
389-400 42 26
ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ ЙИҒИЛУВЧАНЛИГИ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА УНГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ
Алишер Абдурасулов

Ушбу мақолада мамлакатимизда солиқлар йиғилувчанлиги ва унга таъсир этувчи омиллар бўйича хорижлик ва маҳаллий иқтисодчи олимларнинг тадқиқотлари ўрганилган ҳамда Ўзбекистонда солиқ йиғилувчанлиги кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, солиқ йиғилувчанлиги кўрсаткичлари ва унга таъсир қилувчи омиллар таҳлили бўйича тегишли хулосалар шакллантирилган.

02/27/2025
  • PDF
247-258 58 42
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИ ВА УНГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
Нилуфар Шарипова

Мақолада банкларнинг молиявий барқарорлиги тушунчасининг назарий асослари ўрганилган. Шунингдек, тижорат банкларининг молиявий барқарорлигига таъсир қилувчи ташқи ва ички омиллар таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар берилган.

07/31/2023
  • PDF
295-300 102 93
ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДЛАРИДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР СОҲАСИ МЕҲНАТ БОЗОРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАРНИНГ ЭКОНОМЕТРИК ТАҲЛИЛИ
Сурайё Отақўзиева

Замонавий иқтисодий тараққиёт босқичида рақамли технологиялар соҳасига, жумладан ушбу соҳада меҳнат бозорининг ривожланишига таъсир этувчи омилларни турли тадқиқот усуллари асосида баҳолаш мамлакатда рақамли иқтисодиёт йўналишида тўғри стратегик йўналишларни белгилаш учун асос ҳисобланади.
Маълумки, меҳнат бозорида меҳнат ресурсларига бўлган талабни баҳоловчи асосий кўрсаткичлардан бири бу – мутахассисларнинг иш ҳақи ҳисобланади. Шу сабабли тадқиқотимизнинг мақсади Ўзбекистон ҳудудларида раыамли технологиялар соҳаси мутахассисларининг иш ҳақига таъсир этувчи омилларни эконометрик таҳлил этиш ва олинган эконометрик моделлар асосида тегишли хулоса ва таклифларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.

06/27/2023
  • PDF
230-241 67 31
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БЎЙИЧА ДАРОМАДЛАРНИ ТЎЛАШНИНГ МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИНИНГ БОЗОР ЛИКВИДЛИГИГА ТАЪСИРИ: ЎЗБЕКИСТОН МИСОЛИДА ЭМПИРИК ТАДҚИҚОТ
Сарвар Режаббаев, Ойдин Валиева

Ушбу тадқиқотда 2024 йил июнь ойида тасдиқланган қимматли қоғозлардан даромадлар тўловларининг янги тартиби Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозори ликвидлигига қандай таъсир кўрсатиши кўриб чиқилади. 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги ва август ойидаги биржа фаолияти маълумотларидан фойдаланган ҳолда бозорнинг ҳозирги ҳолати баҳоланди ва янги тартибга солиш тизими шароитидаги ўзгаришлар бўйича прогноз яратилди. Тадқиқотда янги тартибнинг асосий жиҳатлари, яъни тўловларни Марказий депозитарий орқали марказлаштириш ва инвестиция воситачиларининг иштирок этиши таҳлил қилинди. Янги тартибни жорий этиш тўловларни тезлатиш ва операциявий хатарларни камайтириш ҳисобига ликвидликни оширишга ёрдам бериши мумкинлиги аниқланди. Бироқ, дастлабки босқичда вақтинчалик операциявий кечикишлар юзага келиши мумкин, бу бозор фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Тадқиқот ликвидликка таъсир кўрсатувчи тартибга солувчи ўзгаришларнинг ривожланган ва ривожланаётган бозорлардаги таъсирини ўрганиш бўйича мавжуд ишларни таҳлил қилишга асосланади. Илгари олиб борилган тадқиқотлардан фарқли ўлароқ, ушбу иш янги регламент жорий этилгандан кейинги қисқа муддатли ўзгаришларга урғу беради ва Ўзбекистон бозори хусусиятларини ҳисобга олади. Хулосада ликвидликни ошириш учун тўлов тизимини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар берилган.

10/31/2024
  • PDF (Russian)
416-424 56 38
КОРХОНАЛАРНИНГ ЛИКВИДЛИЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ОМИЛЛАРИ
Мажит Бауетдинов

Корхоналарнинг ликвидлилиги макроиқтисодий сиёсатнинг ўзгаришига бевосита боғлиқ. Жумладан, миллий валютанинг девальвация суръатини ва инфляция даражасини ошиши корхоналарнинг ликвидлилигига салбий таъсир қилади. Мақолада республикамиз корхоналарининг ликвидлилига таъсир қилувчи макроиқтисодий омилларнинг салбий таъсирига барҳам бериш йўллари асослаб берилган.

09/07/2023
  • PDF
142-146 87 73
НОРАСМИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ МАВЖУДЛИГИНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
Ғайратжон Алимардонов

Ушбу кенг қамровли тадқиқот норасмий иқтисодиётнинг мавжудлиги билан боғлиқ назарий масалаларни ўрганади, расмий ва норасмий иқтисодий фаолиятнинг мураккаб ўзаро таъсирини ўрганади. У норасмийликни тушунтирувчи иқтисодий назарияларни, норасмий амалиётларга таъсир этувчи ижтимоий ва маданий омилларни ҳамда норасмий ва расмий секторлар ўртасидаги муносабатларни ўрганади. Тадқиқот норасмий иқтисодиётни аниқлаш ва ўлчашдаги муаммоларни ўрганади, турли методологик ёндашувларни, жумладан, меҳнат бозори сўровлари, уй хўжаликлари сўровлари, иштирокида тадқиқотлар ва технологик инновацияларни муҳокама қилади. Диссертация, шунингдек, иқтисодий ўсиш, ижтимоий динамика ва давлат даромадларига таъсир кўрсатадиган сиёсат масалаларига бағишланган.

09/07/2023
  • PDF
115-125 76 55
ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ ЮКИНИНГ СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИРИНИ АҲАМИЯТИ
Равшанжон Насимов

Мақолада солиқ юки кўрсаткичининг аҳамияти, Ўзбекистонда иқтисодий хатти-ҳаракатлар ва натижаларни шакллантиришда солиқ сиёсатининг аҳамиятини кўрсатади. Улар юқори солиқ ставкалари, мураккаб қоидалар ва паст солиқ ахлоқи тадбиркорлик фаоллиги ва ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиши жиҳатдан ўрганилган ҳамда илмий хулоса ва таклифлар шакллантирилиб, солиқ юкини ҳисоблаш йўналишлари назарда тутилган.
Биз солиқ тўловчиларнинг миллий давлат товарлари бўйича йиғилган солиқларни қандай тақсимлаш бўйича имтиёзларини яратиш, шунингдек, давлат харажатлари таркиби тўғрисида маълумот бериш солиқ тўловчилар тўлаш учун етарли деб ҳисоблаган солиқ ставкасига таъсир қиладими ёки йўқлигини текширишга қаратилган сўров эксперименти натижаларини хабар қиламиз. Биз маълумотларнинг тегишли солиқ ставкаси даражасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини аниқлаймиз. Бироқ, солиқ тўловчилар давлат товарлари ва хизматларини молиялаштириш учун солиқ тушумларидан қандай фойдаланиш бўйича ўз афзалликларини билдирганда, юқори солиқ юкини қабул қилишга тайёр.

07/31/2023
  • PDF
230-236 79 82
ОНАЛАР ВА БОЛАЛАР ЎЛИМИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАРНИНГ ЭКОНОМЕТРИК ТАҲЛИЛИ ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР МИСОЛИДА
Бобур Хонтураев, Самариддин Махмудов

Мақолада хорижий мамлакатларда чақалоқлар ўлими, 5 ёшгача бўлган болалар ўлими ва аёллар ўлими ўртасидаги мураккаб муносабатларни тушунишга интилиш учун илғор эконометрик моделлардан фойдаланган ҳолда инновацион тадқиқот олиб борилди. Дунё бўйлаб 121 та мамлакатнинг маълумотларини таҳлил қилган ҳолда, ўлимнинг ушбу муҳим кўрсаткичларига таъсир этувчи омилларнинг мураккаб ўзаро таъсирини аниқлаш учун оддий энг кичик квадратлар (OLS) ва структуравий тенгламаларни моделлаштиришнинг (SEM) регрессион усулларидан фойдаланилди. Шунингдек, оналар ва болалар саломатлиги натижаларини шакллантирувчи нозик динамикани ёритишга ҳамда ўлим даражасини пасайтиришга қаратилган ёндошувлар ишлаб чиқилди. Тадқиқотда муаллифлар ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.

09/07/2023
  • PDF
222-238 120 167
ИҚТИСOДИЁТНИНГ ИНСТИТУЦИOНАЛ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКOМИЛЛАШТИPИШ
Мамажан Маматов

Мақолада миллий иқтисодиётнинг институтционал тузилмасининг моҳияти, унинг трансформациясига таъсир этувчи экзоген ва эндоген омиллар тадқиқ этилади. Мақолада илм-фан, бизнес ва давлатнинг муваффақиятли ҳамкopлиги шакллаpидан биpи бўлган иннoвациoн кластеpлаp хамда давлат-xусусий шеpиклиги (ДXШ) иқтисoдиётнинг институтциoнал тузилмасини такoмиллаштиpишнинг устувop йўналишлаpи сифатида илмий асосланган.

06/27/2023
  • PDF
179-186 60 127
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ ТИЗИМИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
Ғайратжон Ғаниев

Мазкур мақолада олий таълим хизматлари тизими рақобатбардошлигига таъсир этувчи омиллари ҳамда ушбу омилларни мамлакат ривожига таъсирини  такомиллаштиришнинг назарий ва услубий асослари чуқур ўрганилган. Тадқиқот жараёнларида олий таълим хизматларидаги таълим тизимини ривожлантириш ва рақобатбардошлигини оширишнинг илмий-амалий жиҳатларига эътибор қаратилган.

11/28/2025
  • PDF
328-332 15 19
БОШҚАРУВ ҲИСОБИ ВА ТАҲЛИЛИНИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВОСИТАСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Искандар Жуманиязов

Мақола бошқарув ҳисоби ва таҳлилини илғор технологиялар воситасида такомиллаштиришни талқин қилишни ўз ичига олади. Илғор таҳлил воситалари ва техникаси бошқарув ҳисоби ва таҳлилини тубдан ўзгартириб юбориши, ташкилотларга тушунчага эга бўлиш ва кўпроқ асосли қарорлар қабул қилиш учун катта ҳажмдаги маълумотлардан фойдаланиш имконини бериши тушунтирилган. Иқтисодчи олимлар ва соҳага оид институтларни мулоҳазалари силсилавий баён қилиниб, мавзу якунида хулоса ва таклифлар шакллантирилган.

06/27/2023
  • PDF
150-156 74 41
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ
Шерзод Салохитдинов

Ушбу мақолада Жиззах вилояти бўйича олий таълим хизматлари сифатини баҳолаш тизимининг ривожланишига таъсир этувчи омиллари тадқиқ этилган.

01/31/2024
  • PDF
466-473 84 80
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТЛАШ МЕЗХАНИЗМЛАРИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ТАШҚИ ОМИЛЛАРНИНГ НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛИ
Руслан Бозоров

Мақолада тижорат банклари кредитлаш механизмларининг назарий асослари, шунингдек кредит механизми билан ўзаро боғлиқлигига доир адабиётлар таҳлили келтирилган. Шунингдек, иқтисодиётда тижорат банкларининг кредитлаш механизмларига таъсир қилувчи ташқи омилларнинг назарий асослари шарҳланган ҳамда улар билан боғлиқ амалиётда эътибор қилиш лозим бўлган жиҳатлар ёритилган ҳамда тегишли хулосалар келтирилган.

02/29/2024
  • PDF
338-347 87 76
ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИНГ ИҚТИСОДИЙ МУҲИТИ, ТУРЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Дилором Юсупова

Мақолада электрон тижоратнинг иқтисодий муҳити, турлари ва ривожланиш босқичлари, шунингдек, рақамли муҳитда истеъмолчилар хулқ-атворининг ўзига хос хусусиятлари атрофлича таҳлил қилинган. Электрон тижорат нафақат товар ва хизматларни онлайн сотиш жараёни, балки маркетплейслар, тўлов тизимлари, логистика ва сунъий интеллектга асосланган тавсия механизмларини ўз ичига олган мураккаб экотизим сифатида кўриб чиқилган. Мақолада истеъмолчи хулқ-атворини ўрганишда фанлараро ёндашув – иқтисодиёт, психология, социология ва маркетинг назариялари ўзаро боғлиқлиги асослаб берилган. Шу билан бирга, рақамли платформаларда ишонч, шахсийлаштириш, ижтимоий далиллар ва ташқи омиллар (масалан, пандемия) истеъмол қарорларига қандай таъсир кўрсатиши ёритилган. Хорижий ва маҳаллий тадқиқотлар таҳлили орқали глобал ва минтақавий хусусиятлар, хусусан, Ўзбекистондаги электрон тижоратнинг истиқболли йўналишлари аниқланган. Тадқиқот натижалари рақамли бозорда истеъмолчилар хатти-ҳаракатига таъсир қилувчи омилларни чуқур англаш ва самарали маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш учун назарий ва амалий асос бўлиб хизмат қилади.

08/29/2025
  • PDF
242-248 44 20
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА КОРПОРАТИВ МАДАНИЯТ МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ
Рая Карлибаева, Назокат Акрамова

Акциядорлик жамиятларида корпоратив маданиятни такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш учун унинг афзалликлари ва муаммоларига эътибор қаратиш лозим. Самарали корпоратив маданият акциядорлик жамиятлари фаолияти ва узоқ муддатли истиқболларига бевосита таъсир қилади. Бундай маданият акциядорлик жамиятлари муваффақиятининг энг муҳим омилларидан бири бўлиб, рақобатдош устунликни сақлаб туришда муҳим ҳисобланади. Шунингдек, у корхонадаги шахсларнинг ахлоқий фазилатларига, фидойилигига, меҳнат унумдорлигига, жисмоний соғлиғига ва жамоада ишлайдиган одамларнинг ҳиссий фаровонлигига таъсир қилади. Ушбу мақолада акциядорлик жамиятларида учраётган корпоратив маданият муаммолари таҳлил қилинган ва уларга самарали ечимлар топиш йўлларини белгилаб берилган. Ҳамда корпоратив маданиятнинг муҳимлиги ва унинг компания фаолиятидаги ўрни, шунингдек, маданиятнинг иқтисодий кўрсаткичларга таъсири қўриб чиқилган. Муаммолар сифатида корпоратив маданиятнинг етарли даражада шаклланмагани, ходимлар ўртасидаги мулоқотнинг заифлиги, этика ва қадриятларга риоя қилинмаслиги каби жиҳатлар таҳлил қилинган. Ечимлар сифатида эса корпоратив маданиятни шакллантиришда стратегик ёндашувлар, мунтазам таълим ва тарбия дастурлари, очиқ мулоқот ва ишонч муҳитини яратиш, шунингдек, этика кодексларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш таклиф қилинган. Тадқиқот акциядорлик жамиятлари учун корпоратив маданиятни яхшилаш ва самарали бошқариш бўйича амалий тавсияларни беради.

03/30/2024
  • PDF
317-328 185 91
ИНВEСТИЦИОН РИСКЛАРНИ СУҒУРТАЛАШ ТАРИФ СТАВКАЛАРИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
Мафтуна Хакимзада

Мақолада инвестицион рискларни суғурталаш тариф ставкаларига таъсир этувчи омиллар таҳлил қилинган, жумладан франшизанинг таъсири ўрганилган, шунингдек франшизанинг турлари, унинг тариф ставкси миқдорларига таъсири таҳлил қилинган

04/30/2024
  • PDF (Russian)
570-578 88 66
МАҲСУЛОТ ТАННАРХИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ИЧКИ ВА ТАШҚИ ОМИЛЛАРНИ ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАШТИРИШ ВА ПРОГНОЗЛАШ
Музаффар Марданов

Ушбу мақолада маҳсулот таннархига таъсир этувчи ички ва ташқи омилларнинг иқтисодий аҳамияти ва уларнинг таъсирини баҳолаш учун иқтисодий моделлаштириш ва прогнозлаш методлари таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада иқтисодий моделлаштириш ва прогнозлашнинг амалий қўлланилиши ва уларнинг ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятига таъсири ҳам ёритилган. Изланишлар натижалари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар берилган.

07/31/2024
  • PDF
346-354 85 30
ҒАЛЛАЧИЛИК ҚУЙИ ТАРМОҒИНИНГ САМАРАДОРЛИГИГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ОМИЛЛАР ТИЗИМИ
Шовкат Ильмуратов

Мазкур мақолада ғаллачиликк қуйи тармоғининг самадорлиги масалаларини тадқиқ қилиш асосида унга таъсир кўрсатувчи омиллар туркумланган, уларнинг ғаллачилик кластерларини ташкил этишга таъсири баҳоланган, кластер тизимида ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнлари босқичларининг алгоритми шакллантирилган. Шунингдек, ғаллачилик кластерлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар берилган

08/30/2024
  • PDF
262-271 113 33
БАНКЛАРНИНГ КРЕДИТЛАШ ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ МОЛИЯВИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ (WELLS FARGO МИСОЛИДА)
Руслан Бозоров

Мақолада хорижий тижорат банки мисолида кредитлаш механизмига бевосита ва билвосита таъсир қилувчи молиявий кўрсаткичлари амалий ҳолати таҳлили амалга оширилган ва натижалар ёритилган. Хусусан, тижорат банкларининг активлар ва пассивлар таркиби, активлар ва капитал рентабеллиги, банк даромадлари таркиби каби кўрсаткичларнинг 10 йилллик динамикаси таҳлил қилинган ҳолда илмий хулосалар шакллантирилган.

09/30/2024
  • PDF
258-267 63 28
КИЧИК БИЗНЕС КОРХОНАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИДА ИННОВАЦИОН ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ИЧКИ ВА ТАШҚИ ОМИЛЛАРИ
Феруз Насруллаев

Ушбу мақолада кичик бизнес корхоналари ишлаб чиқариши иқтисодиётни модернизация қилиш шароитига мослаштириш зарурати инновацион инфратузилмасини шакллантиришга қизиқишнинг кучайишига олиб келди, чунки истиқболларни аниқлаб, ривожланишнинг келгуси тенденцияларини олдиндан кўрмай, бозор шароитида тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш чора-тадбирларни ишлаб чиқишнинг деярли иложи йўқ. Шу боис кичик бизнес корхоналар ишлаб чиқариши инновацион хизматлар инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш унга таъсир этувчи муҳим ички ва ташқи омиллар ёритилган.

09/30/2024
  • PDF
336-343 67 27
ИПАКЧИЛИК ТАРМОҒИДАГИ КЛАСТЕР ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ МЕТОДОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ
Мамарасул Худойкулов

Ушбу тадқиқот ишида ипакчилик тармоғидаги кластер тизимини такомиллаштиришнинг методологик жиҳатлари ўрганилган. Ипакчилик класетрларини шаклланишида иштирок этувчи асосий манфааатдор томонлар ва уларнинг фаолиятлари таҳлил қилиниб, ипак кластерларининг ривожланиши ва рақобатбардошлигига таъсир кўрсатувчи омиллар таҳлил қилинган.

08/30/2024
  • PDF
439-447 51 34
1 - 25 from 68 1 2 3 > >> 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer