Мақолада олий таълим муассасаларининг халқаро ва маҳаллий рейтингининг замонавий назариялари ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари таҳлил этилган. Олий таълим тизимида молиявий бошқарувнинг рейтинг ва рақобатбардошликка таъсирини баҳолашга қаратилган илмий хулосалар шакллантирилган. Тадқиқотлар асосида олий таълим муассасалари рақобатбардошигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.