Бугунги кунда мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, унда илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш ва таълим самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Рақамли технологиялар ва масофавий таълим тизимлари жадал ривожланиб, бугунги кун талабларига жавоб бермоқда. 2023 йилда жаҳондаги етакчи давлатларда, хусусан, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва Жанубий Корея каби мамлакатларда, масофавий таълим тизими кенг қўлланилмоқда. Айниқса, АҚШда Coursera, edX, ва Udemy каби глобал таълим платформалари дунё бўйлаб 70 миллиондан ортиқ фойдаланувчига таълим хизматларини тақдим этиб, етакчи мавқега эга. Европа Иттифоқида ҳам FutureLearn каби платформалар муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Бу платформалар таълим олишнинг қулайлиги, вақтни тежаш ва билим сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ушбу мақолада олий таълимни модернизация қилишнинг замонавий концепцияларида асосий эътибор таьлим сифатини бахолаш, меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашга қаратилганлиги, олий таълим тизими ва меҳнат бозорининг ўзаро алоқадорлиги асосида таълим сифатини оширишнинг инновацион модели ҳамда ҳудудлар даражасида олий таълим муассасаларида таълим сифатини бошқаришни таъминловчи субъектлар таҳлил амалга оширилган.
Ушбу мақолада мамлакат тараққиётини, унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлодни соғлом, баркамол ҳамда илмли бўлиб етишиши учун олий таълим хизматларини жаҳон андозаларига мослаштириш зарур қилиб қўйилган. Шу сабабли олиб борилаётган ислоҳотларнинг кўлами ва самарасини янада ошириш ҳар тамонлама етук, замонавий билим ҳамда ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларимизга бўлган эҳтиёж кундан – кунга ортиб бораётганлигини инобатга олиб, ривожланган давлатларнинг касб, таълим тажрибаларини мамлакатимиз таълим тизимига тадбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилган ҳамда таклиф ва тавсиялар берилган.
Мақолада олий таълим муассасалари молиясининг ижтимоий иқтисодий мазмуни, моҳияти, таркиби, талқини ва уни бошқаришнинг замонавий тенденциялари ёритилган. Олий таълим муассасаларида барқарор молиявий муносабатларни юзага келтирадиган молиявий механизмини шакллантириш хусусиятларини ва унинг асосий таркибий қисмларини университетларни трансформация жараёни билан боғлиқ ҳолда ҳар томонлама тадқиқ қилинган. Шунингдек, олий таълим муассасаларини молиясини бошқариш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Мақолада мамлакат инвестиция фаоллигини шакллантириш тизими, инвестицион фаолликни акс эттирувчи омиллар, ҳудудларнинг инвестицион салоҳиятини шакллантириш тартиби, инвестицион фаоллик омиллари ўрганилган ва таҳлил этилган.