Бугунги кунда мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, унда илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш ва таълим самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Рақамли технологиялар ва масофавий таълим тизимлари жадал ривожланиб, бугунги кун талабларига жавоб бермоқда. 2023 йилда жаҳондаги етакчи давлатларда, хусусан, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва Жанубий Корея каби мамлакатларда, масофавий таълим тизими кенг қўлланилмоқда. Айниқса, АҚШда Coursera, edX, ва Udemy каби глобал таълим платформалари дунё бўйлаб 70 миллиондан ортиқ фойдаланувчига таълим хизматларини тақдим этиб, етакчи мавқега эга. Европа Иттифоқида ҳам FutureLearn каби платформалар муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Бу платформалар таълим олишнинг қулайлиги, вақтни тежаш ва билим сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ушбу мақолада олий таълим муассасаларида инновацион бошқарув усулларининг аҳамияти ва уларни амалга оширишда учрайдиган муаммолар чуқур таҳлил қилинган. Инновацион бошқарув таълим жараёни сифатини ошириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқотларни рағбатлантиришга қаратилган тизим сифатида кўриб чиқилган. Сўровнома натижалари асосида инновацион бошқарувни такомиллаштириш учун муҳим омиллар, жумладан, кадрлар салоҳияти, молиялаштириш ва ахборот технологияларидан фойдаланишга урғу берилган. Шунингдек, инновацион бошқарув моделларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича тавсиялар берилган.
Мақолада инновацион ривожланиш шароитида замонамизнинг долзарб муаммоларига жавоб берадиган аниқ мақсадларга эга бўлган ҳаёт даражаси ва сифатининг миллий концепциясини шакллантириш йўлларидаги инсон капитали сифатини ошириш ва профессионал кадрлар тайёрлаш масалалари кўрилган, Олий таълим сифатини ошириш ва институтционал муҳитни ўзгартириш учун шарт-шароитлар яратиш инсонлар фаровонлигига хизмат қилувчи омил сифатидалига эътибор берилди.