Ушбу мақолада олий таълимни модернизация қилишнинг замонавий концепцияларида асосий эътибор таьлим сифатини бахолаш, меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашга қаратилганлиги, олий таълим тизими ва меҳнат бозорининг ўзаро алоқадорлиги асосида таълим сифатини оширишнинг инновацион модели ҳамда ҳудудлар даражасида олий таълим муассасаларида таълим сифатини бошқаришни таъминловчи субъектлар таҳлил амалга оширилган.
Мақолада олий таълим муассасаларининг хизматларидан фойдаланувчи истеъмолчиларнинг таснифи, уларнинг олий таълим муассасалари билан муносабатлари, истеъмолчилар томонидан олий таълим муассасини танлаш омиллари таҳлил қилинган.
Ушбу мақолада мамлакат тараққиётини, унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлодни соғлом, баркамол ҳамда илмли бўлиб етишиши учун олий таълим хизматларини жаҳон андозаларига мослаштириш зарур қилиб қўйилган. Шу сабабли олиб борилаётган ислоҳотларнинг кўлами ва самарасини янада ошириш ҳар тамонлама етук, замонавий билим ҳамда ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларимизга бўлган эҳтиёж кундан – кунга ортиб бораётганлигини инобатга олиб, ривожланган давлатларнинг касб, таълим тажрибаларини мамлакатимиз таълим тизимига тадбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилган ҳамда таклиф ва тавсиялар берилган.
Ушбу тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистондаги таълим хизматларининг бозорини жорий ҳолатини таҳлил қилиш, таълимнинг турли даражаларидаги давлат ва хусусий муассасаларга эътибор қаратишдир. Ушбу таҳлил Ўзбекистонда таълимнинг бугунги кундаги ҳолати ва сифати ҳамда рақобатбардошлигини оширадиган сиёсатини ишлаб чиқишда илмий аҳамиятга эга бўлиб, муаллифнинг таҳлилий мулоҳазалари келтирилган.
Ушбу маколада инсон капиталининг шаклланишида ҳамда меҳнат бозоридаги мобилликни таъминлашда сифатли таълимнинг ўрни ва аҳамияти атрофлича ёритилади. Мамлакатда узлуксиз профессионал таълимни янги босқичда модернизациялаш истиқоллари ва инсоннинг ҳаёти давомида таълим олиш принциплари асосида инсон капиталининг шаклланиш тенденцияларига эътибор қаратилади.
Мақола Андижон вилояти мисолида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш стратегиялари ва механизмларини таҳлил қилишга бағишланган. Мақолада минтақада кичик ва ўрта корхоналар (КўК) ривожланишига таъсир этувчи асосий омиллар, шу жумладан молиялаштиришга кириш имконияти, инновацион жараёнлар, таълим дастурлари ва давлат қўллаб-қувватлаши кўриб чиқилган. Статистик маълумотлар ва назарий тадқиқотларга асосланган ҳолда, муаллиф бизнес муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлик фаоллигини рағбатлантириш бўйича бир қатор тавсиялар таклиф қилади, бу эса минтақа аҳолисининг барқарор иқтисодий ўсиши ва ҳаёт сифати яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.