• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
БАНКЛАР ИНҚИРОЗИДА ЛИКВИДЛИЛИКНИ БОШҚАРИШ
Насиба Сатторова

Илмий мақолада ҳозирги кундаги банклар инқирозида тижорат банклари ликвидлигига таъсир қилувчи омиллар кўриб чиқилган. Бунда, банкнинг ликвидлиги нафақат банкнинг ички, балки ташқи омилларга ҳам боғлиқдир. Шунингдек, даромад келтириш нуқтаи-назаридан ресурсларни оқилона жойлаштириши банкларнинг молиявий барқарорлигига, хусусан, ликвидлилигига ижобий таъсир қилади. Айни пайтда, банклар томонидан ажратилган кредитлар сифатининг пастлиги, муаммоли кредитлар ҳажмининг ортиши банк ликвидлилигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур ҳолат ўз навбатида банкнинг кредит сиёсатида ҳам муайян камчиликлар мавжудлигидан далолат беради. Тижорат банки ликвидлилигини бошқаришда унга таъсир этувчи омилларни доимий кузатув объектига айлантирган ҳолда, уларнинг салбий таъсирини бартараф этиш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш мақсадга мувофиқ саналади.

05/31/2023
  • PDF
192-197 93 47
МАҲСУЛОТ ТАННАРХИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ИЧКИ ВА ТАШҚИ ОМИЛЛАРНИ ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАШТИРИШ ВА ПРОГНОЗЛАШ
Музаффар Марданов

Ушбу мақолада маҳсулот таннархига таъсир этувчи ички ва ташқи омилларнинг иқтисодий аҳамияти ва уларнинг таъсирини баҳолаш учун иқтисодий моделлаштириш ва прогнозлаш методлари таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада иқтисодий моделлаштириш ва прогнозлашнинг амалий қўлланилиши ва уларнинг ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятига таъсири ҳам ёритилган. Изланишлар натижалари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар берилган.

07/31/2024
  • PDF
346-354 102 37
ТАШҚИ ҚАРЗНИНГ ИҚТИСОДИЙ ЎСИШГА ТАЪСИРИНИ ИЗОҲЛОВЧИ КЛАССИК НАЗАРИЯЛАР
Бeхруз Каримов

Мазкур мақолада ташқи қарзнинг иқтисодий ўсишга таъсири классик, кейнсчилик, неоклассик ва эндоген ўсиш назариялари негизида тадқиқ этилган. Тадқиқотда ташқи қарз самарадорлигини белгиловчи омиллар сифатида институционал муҳит, қарз юкининг меъёрий даражаси, сармоя йўналиши ва давлат бошқаруви сифатининг ўрни очиб берилган.

10/31/2025
  • PDF
291-299 65 39
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИ ВА УНГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
Нилуфар Шарипова

Мақолада банкларнинг молиявий барқарорлиги тушунчасининг назарий асослари ўрганилган. Шунингдек, тижорат банкларининг молиявий барқарорлигига таъсир қилувчи ташқи ва ички омиллар таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар берилган.

07/31/2023
  • PDF
295-300 117 99
КИЧИК БИЗНЕС КОРХОНАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИДА ИННОВАЦИОН ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ИЧКИ ВА ТАШҚИ ОМИЛЛАРИ
Феруз Насруллаев

Ушбу мақолада кичик бизнес корхоналари ишлаб чиқариши иқтисодиётни модернизация қилиш шароитига мослаштириш зарурати инновацион инфратузилмасини шакллантиришга қизиқишнинг кучайишига олиб келди, чунки истиқболларни аниқлаб, ривожланишнинг келгуси тенденцияларини олдиндан кўрмай, бозор шароитида тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш чора-тадбирларни ишлаб чиқишнинг деярли иложи йўқ. Шу боис кичик бизнес корхоналар ишлаб чиқариши инновацион хизматлар инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш унга таъсир этувчи муҳим ички ва ташқи омиллар ёритилган.

09/30/2024
  • PDF
336-343 81 31
ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИГА ИНТЕГРАЦИЯСИ ОРҚАЛИ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Анвар Содиқов

Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий интеграциялашуви орқали экспорт салоҳиятини ошириш имкониятлари таҳлил қилинган. Ҳудудий ҳамкорлик, савдо-инфратузилма ривожи, техник регламентлар ва стандартлар уйғунлиги, чегара ва божхона жараёнларини оптималлаштириш каби омиллар интеграция самарадорлигини белгилаб берувчи асосий йўналишлар сифатида кўриб чиқилган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистон маҳсулотларининг Марказий Осиё бозорларида рақобатбардошлигини ошириш бўйича истиқболли чора-тадбирлар таклиф этилган.

08/29/2025
  • PDF
217-225 82 39
ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИНГ ИҚТИСОДИЙ МУҲИТИ, ТУРЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Дилором Юсупова

Мақолада электрон тижоратнинг иқтисодий муҳити, турлари ва ривожланиш босқичлари, шунингдек, рақамли муҳитда истеъмолчилар хулқ-атворининг ўзига хос хусусиятлари атрофлича таҳлил қилинган. Электрон тижорат нафақат товар ва хизматларни онлайн сотиш жараёни, балки маркетплейслар, тўлов тизимлари, логистика ва сунъий интеллектга асосланган тавсия механизмларини ўз ичига олган мураккаб экотизим сифатида кўриб чиқилган. Мақолада истеъмолчи хулқ-атворини ўрганишда фанлараро ёндашув – иқтисодиёт, психология, социология ва маркетинг назариялари ўзаро боғлиқлиги асослаб берилган. Шу билан бирга, рақамли платформаларда ишонч, шахсийлаштириш, ижтимоий далиллар ва ташқи омиллар (масалан, пандемия) истеъмол қарорларига қандай таъсир кўрсатиши ёритилган. Хорижий ва маҳаллий тадқиқотлар таҳлили орқали глобал ва минтақавий хусусиятлар, хусусан, Ўзбекистондаги электрон тижоратнинг истиқболли йўналишлари аниқланган. Тадқиқот натижалари рақамли бозорда истеъмолчилар хатти-ҳаракатига таъсир қилувчи омилларни чуқур англаш ва самарали маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш учун назарий ва амалий асос бўлиб хизмат қилади.

08/29/2025
  • PDF
242-248 76 35
БОЛАЛАР ЎЙИНЧОҚЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМ САМАРАДОРЛИГИГА ЭКСПОРТ ВА ИМПОРТНИНГ ТАЪСИРИ
Анвархон Аминов

Ушбу мақолада болалар ўйинчоқлари ишлаб чиқариш соҳасида экспорт ва импорт жараёнларининг ташкилий-иқтисодий механизм самарадорлигига таъсири атрофлича таҳлил қилинган. Тадқиқот жараёнида PESTLE таҳлил усули қўлланилиб, ташқи муҳит омилларининг таъсир даражаси баҳоланган. Шунингдек, ташкилий-иқтисодий механизм самарадорлигини аниқлаш учун интеграл индекс модели таклиф этилган. Олинган натижаларга кўра, иқтисодий ва технологик омиллар энг катта таъсирга эга экани, ижтимоий ва экологик йўналишлар эса стратегик ривожланиш учун муҳим аҳамият касб этиши аниқланган. Мақола якунида соҳада самарадорликни ошириш ва миллий ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган амалий таклифлар берилган.

09/29/2025
  • PDF
361-367 54 43
АГРОСАНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИНГ КОНЦЕПТУАЛ ВА НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Сарвиноз Рахмонова

Глобаллашув шароитида агросаноат тармоғининг барқарор ривожланиши ва ташқи бозорларда рақобат устунлигини таъминлаш масалалари долзарб аҳамият касб этади. Мазкур мақолада агросаноат ишлаб чиқариш рақобатбардошлигининг концептуал ва назарий асослари комплекс тарзда таҳлил қилинган. Шу нуқтаи назардан, мақолада агросаноат ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини шакллантирувчи асосий омиллар  институционал муҳит, ресурс салоҳияти, инновацион ривожланиш, инсон капитали ва давлат иқтисодий сиёсати таъсири назарий жиҳатдан таҳлил қилинган.

03/31/2026
  • PDF
376-384 29 11
АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ ТЕНГСИЗЛИГИ ВА ТАБАҚАЛАНИШИНИНГ ИҚТИСОДИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА ХАЛҚАРО АМАЛИЁТ ТАЖРИБАЛАРИ
Улуғбек Восиқов

Ушбу мақолада аҳоли даромадларининг тенгсизлиги ва табақаланишига доир илмий муаммолар тадқиқ этилган бўлиб, аҳоли даромадларининг табақаланиши ижтимоий-иқтисодий тизимнинг ажралмас элементи сифатида кўриб чиқилган. Аҳоли даромадлари шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, бунда фуқаронинг ижтимоий ҳолати ва келиб чиқиши, билим даражаси, ташқи ижтимоий муҳитга кўникмаларнинг шаклланиши, интеллектуал ва бошқарувчилик қобилияти каби кўплаб омиллар ўрганилган.

03/28/2025
  • PDF
284-294 114 50
1 - 10 from 10

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer