Туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш – бу глобал сайёҳлик йўналишлари томонидан ташриф буюрувчилар учун мавжуд бўлган диққатга сазовор жойлар ва тадбирлар доирасини кенгайтириш орқали уларнинг жозибадорлиги ва барқарорлигини ошириш учун фойдаланиладиган стратегик ёндашув ҳисобланади. Ушбу мақолада Европа, Осиё, Шимолий Aмерикa, Aфрикa ва Жанубий Aмерикa каби турли минтақалар мисолида туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш бўйича халқаро тажриба кўриб чиқилади. Шунингдек, мақолада Испания, Таиланд, Япония ва бошқа давлатларда қўлланилаётган туристик маҳсулотларни диверсификациялаш стратегияларининг маҳаллий иқтисодиёт ва туризм барқарорлигига таъсири ўрганиб чиқилган. Тадқиқот турли сайёҳлик йўналишлари туризмни диверсификация қилишга қандай ёрдам бериши ва бунинг натижасида узоқ муддатли муваффақият ва барқарорликка эришиш имкониятларига бағишланади.
Ушбу мақолада Қорақалпоғистон Республикасида туризм ва хизмат кўрсатиш фаолияти таҳлили ва муаммолари айтилган, яқин истиқбол йилларида туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ички ва хорижий туризм бозорлари учун ҳудуднинг жозибадорлигини ошириш, туризм, маданий мерос, маданият ва санъат соҳалари инфратузилмасини яхшилаш, янги туризм хизматларини жорий қилиш, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари турларини кўпайтириш, соҳада янги иш ўринларини яратиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган ва бу борада ишларнинг амалга оширилиши айтилган.