Ушбу мақолада иқтисодиёт тармоқлари, уларнинг фарқли жиҳатлари, ихтисослашув жараёнининг тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига таъсири йўналишлари, тармоқ ёки иқтисодий фаолият тури бўйича ихтисослашувнинг кичик бизнес фаолиятининг ривожланишига таъсири, “Тармоқ” тушунчаси таърифига иқтисодий ва қонунчилик жиҳатидан ёндашувларнинг хусусиятлари, Европа ва Осиёдаги кичик тадбиркорликнинг тармоқ жиҳатидан таркибий тузилмаси, Европа Иттифоқида инвестицияларни тармоқлар бўйича тақсимланиши масалалари ёритилган.
Ушбу мақолада иқтисодиёт тармоқлари, тармоқ сиёсатининг мақсадлари, йўналишлари ва объектлари, кичик бизнес корхоналарини тармоқ бўйича ихтисослашуви жараёнларини тартибга солиш чора-тадбирлари, иқтисодиётни эркинлаштириш ва иқтисодий эркинлик мезонлари, эркин иқтисодиёт асосида ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий эркинликни тавсифловчи кўрсаткичлар, тадбиркорлар томонидан бизнес фаолиятни ўзгартиришни давлат томонидан тартибга солиш механизми, “Ҳудуд+тармоқ кичик бизнес фаолияти харитаси” механизми ёритилган
Ушбу тадқиқот ишида тармоқ кластер тизимларини шакллантириш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ва уларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятларини баҳолашга қаратилган. Ушбу тадқиқот турли мамлакатлардаги кластер ривожланишининг муваффақиятли мисолларини ўрганиш ва уларнинг самарадорлигига ҳисса қўшаётган омилларни таҳлил қилиш орқали Ўзбекистондаги нафақат илмий тадқиқотлар учун, балки амалиёт учун ҳам қимматли тушунчаларни тақдим этишга қодир
Мақола Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳудудий ва тармоқ тузилиши таҳлилига бағишланган. Ушбу тадқиқот иши доирасида ўтказилган таҳлилларга таяниб саноат ишлаб чиқариши маълумотлари ва ҳудудий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, стратегик режалаштириш воситалари ва салоҳиятли хомашёни чуқур таҳлил қилиш орқали хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш таклиф этилган
Мақолада иқтисодий ислоҳотлар даврида миллий иқтисодиётнинг тармоқ таркибини ўзгаришига асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг молиялаштириш манбалари бўйича хамда технологик, тармоқ таркиби билан боғлиқ бўлган инвестицион механизмнинг таъсири тадқиқ этилган
Мақолада ипакчилик саноатининг тарихий келиб чиқиши, унинг иқтисодий ҳиссаси, ҳозирги ҳолати, бозор динамикаси, муаммолари, ривожланиш тенденциялари ва оқибатларини кўриб чиқамиз. Илғор тажрибалар ва тавсиялар орқали биз ипакчилик саноатининг ўтмиши, бугуни ва келажаги ҳақида кенг қамровли тушунча бериш, унинг иқтисодий фаровонлик ва маданий меросини сақлаш сифатидаги аҳамиятини ёритиб беришни мақсад қилганмиз
Ушбу тадқиқот ишида ипакчилик тармоғидаги кластер тизимини такомиллаштиришнинг методологик жиҳатлари ўрганилган. Ипакчилик класетрларини шаклланишида иштирок этувчи асосий манфааатдор томонлар ва уларнинг фаолиятлари таҳлил қилиниб, ипак кластерларининг ривожланиши ва рақобатбардошлигига таъсир кўрсатувчи омиллар таҳлил қилинган.
Мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг илмий назарий асослари, долзарб муаммолари, унинг тармоқлардаги кичик бизнес субъектлари фаолияти тенденцияси ҳамда унинг самарадорлигини ошириш имкониятлари каби масалалар таҳлил қилинган. Бундан ташқари тадбиркорлик тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиши. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган имтиёзлар ресуслар, механизм ва енгилликлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида расмий банд бўлган фуқароларни рағбатлантириш келтириб ўтилган.
Мақолада нодавлат таълим ташкилотларининг мамлакат миллий иқтисодиётидаги аҳамияти, ушбу тармоқ соҳаларини ривожлантиришда ҳукумат томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсат, нодавлат ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини назорат қилувчи ташкилотларнинг вазифалари, шунингдек, таълим фаолияти билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини юритишнинг долзарб масалалари ёритилган.
Монопол тармоқни хусусан нефт-газ тармоғини давлат томонидан тартибга солиш мақсадида, тарифларни бозор тамойиллари асосида қайта кўриб чиқиш, нефть базалар ва ҳудудий газ таъминоти хизматларини босқичма-босқич давлат-хусусий шериклик асосида инвесторларнинг ишончли бошқарувига бериш бўйича аниқ чоралар кўриб чиқилган.
Ушбу мақолада қайта тикланувчи энергия манбаларининг экоэнергетик ресурслари, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва харажатлар потенциали таҳлил қилиниб, Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришига қарши стратегияси, энергия талаблари ва иссиқхона эффекти, чиқиндиларни камайтириш вариантлари ҳамда қайта тикланувчи технологиялар (қуёш, шамол, биоэнергетика ва гидроэнергетика) таҳлил қилинган.
Ушбу мақолада давлат статистика ҳисоботларини ахборот тизими орқали қабул қилиш ва қайта ишлашнинг самарадорлик кўрсаткичлари тадқиқ қилинган. Давлат статистика ҳисоботларини қабул қилиш ва қайта ишлаш жараёнларининг ҳолати, шу билан биргаликда, ишлаб чиқилган статистик ахборот тизимларининг функционал жиҳатдан яхши фаолият кўрсатиши учун бир қатор омиллар ўрганилиб, хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада кичик тадбиркорлик таркибий тузилмасининг шаклланишида объектив бозор қонунлари чегарасидан чиқишга ундовчи ҳолатлар аниқланиб, кичик тадбиркорликни иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий тузилмасининг самарадорлик даражасини баҳолашнинг муаллифлик услуби ишлаб чиқилган. Ўзбекистондаги кичик бизнеснинг иқтисодий фаолият турлари бўйича рентабеллик даражаси аниқланиб, Ўзбекистондаги кичик бизнеснинг иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий тузилманинг самарадорлик даражаси баҳоланган.
Ушбу мақолада сўнгги қўшилган маҳсулот, иқтисодий ресурслар сарфи ҳисобига олинган ўртача натижа, ресурсларни тармоққа киритишнинг жозибадорлик даражаси, кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ихтисослашуви жараёнлари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилиб, Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик фаолиятида ихтисослашув жараёнлари самарадорлиги баҳоланган ва уни ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.