Ушбу илмий мақолада темир йўл тариф сиёсатининг шаклланиш эволюцияси 1884-2022 йиллар оралиғини қамраб олган ҳолда тадқиқ этилган. Ишда жорий даврда Ўзбекистон темир йўл тариф сиёсати ва нарх белгилашнинг норматив асослари ҳам ўрганилган.
Мазкур мақолада темир йўл транспортида юк ташиш тарифлари ва уларнинг хусусиятлари тўғрисида қисқача таҳлил келтирилган. Келгусида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тариф тизимининг бошланғич ўзгаришларига таъриф бериб ўтилган.