Мазкур мақолада республика миллий иқтисодиётини ривожлантиришда нодавлат олий таълим ташкилотларининг ўрни ва аҳамияти, юртимизда фаолият юритаётган нодавлат олий таълим ташкилотларининг миқдори ва уларда таьлим олаётган талабаларнинг сони, олий таълим ташкилотларининг ҳудудлар кесимида тақсимланиши каби масалалар ёритилган.
Мақола халқаро меҳнат миграцияси жараёнини таҳлил қилишга, унинг кўлами, географик йўналишлари ва сифат компонентига таъсир қилувчи омилларни аниқлашга бағишланган. Аммо, ривожланган мамлакатлардаги салбий демографик тенденциялар (туғилишнинг камайиши, аҳолининг кексайиши) уларнинг миллий меҳнат бозорларида номутаносибликларни келтириб чиқариши, миграцияни меҳнат ресурсларини тўлдиришнинг енг муҳим ва деярли ягона манбаига айлантириши аниқланди.