Ҳар қандай суғурта компанияси фаолиятининг асосини ташкил этишда суғурта портфели муҳим аҳамият касб этади. Суғурта компанияси томонидан мувозанатлашган, барқарор ва самарали ташкил этилган суғурта портфелини яратиш долзарб масала ҳисобланади. Унинг ташкил этилишида ўзига хос тамойиллари ва функциялари, назарий асослари тадқиқотчиларнинг ҳамиша диққат эътиборида турган долзарб масалалардан бири саналади