Мақолада корхоналарда стратегик бошқарув ҳисоби ва таҳлилини шакллантиришнинг назарий-услубий асосларини ривожлантириш, шунингдек, стратегик бошқарув ҳисобини юритиш усулларини такомиллаштириш, самарали бошқарув қарорларини қабул қилишда даромадлар ва харажатларни стратегик таҳлил қилиш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ ташкил қилиш йўналишлари кўриб чиқилган.
Мақолада кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида стратегик бошқарувнинг аҳамияти таҳлил қилинган. Стратегик бошқарув моделлари кичик бизнесни ривожлантириш, самарадорликни ошириш ва бозорда барқарор мавқега эга бўлишда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистондаги кичик бизнес субъектлари учун қўлланилаётган замонавий бошқарув йўналишлари ва амалиётлар кўриб чиқилган. Тадқиқот натижалари кичик бизнеснинг барқарор ривожланиши учун стратегик ёндашувларни жорий этиш зарурлигини тасдиқлайди.
Ушбу мақолада олий таълим муассасаларида инновацион бошқарув усулларининг аҳамияти ва уларни амалга оширишда учрайдиган муаммолар чуқур таҳлил қилинган. Инновацион бошқарув таълим жараёни сифатини ошириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқотларни рағбатлантиришга қаратилган тизим сифатида кўриб чиқилган. Сўровнома натижалари асосида инновацион бошқарувни такомиллаштириш учун муҳим омиллар, жумладан, кадрлар салоҳияти, молиялаштириш ва ахборот технологияларидан фойдаланишга урғу берилган. Шунингдек, инновацион бошқарув моделларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича тавсиялар берилган.
Мақолада олий таълим муассасаларида корпоратив бошқарувнинг асосий жиҳатлари, жумладан ҳисобдорлик, шаффофлик, стратегик лидерлик ва манфаатдор томонларнинг иштирок этиши кўриб чиқилган. Маълумотлар асосий тамойиллар, бошқарув моделлари ва таълим муассасалари дуч келаётган муаммоларга бағишланган, шунингдек, самарадорлик ва барқарорликни оширишга қаратилган ечимлар таклиф этилган.
Мазкур мақолада бозор иқтисодиёт шароитида унинг ўзгарувчанлигига мослашишни таъминлашга қаратилган стратегик бошқарув технологияларини такомиллаштириш масалалари ўрганилган.
Мақолада натижага йўналтирилган бюджетлаштириш масалалари тадқиқ этилган. Мураккаб чизиқли бўлмаган тизимда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш молиявий аниқ мақсадни шакллантиришни талаб қилади. Улар билан ҳам бюджет даромадлари ва харажатларига айлантириш мумкин бўлган ҳатто молиявий бўлмаган омилларни, меъёрлар, баҳоларни аниқлаш учун ҳар қандай элементар кўрсаткичларни ҳам шакллантиришни талаб этади. Бюджетни шакллантириш ва ижро этишнинг мақсади давлат бюджети сиёсатининг стратегик йўналишлари, мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ аниқ натижаларга эришишдир. Муаллиф бюджет бошқарувини “мақсадли гирдоб” усули билан бирлаштириш моделини таклиф қилади, бу эса бюджет харажатларини молиявий-иқтисодий маконда фойдаланиш самарадорлиги билан мақсадга йўналтиришни таъминлайди. Самарадорликни бошқариш, уларга эришиш учун ишларни ва ушбу ишни бажариш жараёнида сарфланиши керак бўлган ресурсларни талаб қилади. Ушбу учта компонентни бошқаришни бирлаштирган парадигма натижага йўналтирилган бюджетлаштиришдир. Натижага йўналтирилган бюджетнинг ўзига хос хусусияти мослашувчанликдир. Бу мосланувчанлик дастур маъмури йиллик молиявий режани бошқарув фаолиятини тизимли мониторинг қилиш натижалари, қарорлар қабул қилиш ва давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чоралари асосида тузатиш киритиши мумкин. Шунингдек, энг яхши натижаларга эришган субъектларни рағбатлантириш имкони бўлади.
Акциядорлик жамиятларида корпоратив маданиятни такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш учун унинг афзалликлари ва муаммоларига эътибор қаратиш лозим. Самарали корпоратив маданият акциядорлик жамиятлари фаолияти ва узоқ муддатли истиқболларига бевосита таъсир қилади. Бундай маданият акциядорлик жамиятлари муваффақиятининг энг муҳим омилларидан бири бўлиб, рақобатдош устунликни сақлаб туришда муҳим ҳисобланади. Шунингдек, у корхонадаги шахсларнинг ахлоқий фазилатларига, фидойилигига, меҳнат унумдорлигига, жисмоний соғлиғига ва жамоада ишлайдиган одамларнинг ҳиссий фаровонлигига таъсир қилади. Ушбу мақолада акциядорлик жамиятларида учраётган корпоратив маданият муаммолари таҳлил қилинган ва уларга самарали ечимлар топиш йўлларини белгилаб берилган. Ҳамда корпоратив маданиятнинг муҳимлиги ва унинг компания фаолиятидаги ўрни, шунингдек, маданиятнинг иқтисодий кўрсаткичларга таъсири қўриб чиқилган. Муаммолар сифатида корпоратив маданиятнинг етарли даражада шаклланмагани, ходимлар ўртасидаги мулоқотнинг заифлиги, этика ва қадриятларга риоя қилинмаслиги каби жиҳатлар таҳлил қилинган. Ечимлар сифатида эса корпоратив маданиятни шакллантиришда стратегик ёндашувлар, мунтазам таълим ва тарбия дастурлари, очиқ мулоқот ва ишонч муҳитини яратиш, шунингдек, этика кодексларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш таклиф қилинган. Тадқиқот акциядорлик жамиятлари учун корпоратив маданиятни яхшилаш ва самарали бошқариш бўйича амалий тавсияларни беради.
Мазкур мақолада нефть ва газ соҳасида фаолият юритувчи йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ салоҳиятини оптималлаштиришга қаратилган стратегик ёндашувлар ва бошқарув амалиётлари ўрганилган. Ушбу секторнинг миллий иқтисодиётдаги муҳим ролини эътироф этган ҳолда, тадқиқот барқарорлик ва рақобатбардошликни таъминлашда солиқ тушумларини максимал даражада ошириш бўйича илғор тажрибаларни аниқлашга қаратилган. Йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмурчилигини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Солиқ харажатлари корхона харажатларининг муҳим қисмини ташкил этади, бу рентабелликка, пул оқимига, рақобатбардошликка ва мувофиқликка таъсир қилади. Уларнинг аҳамиятига қарамай, бизнес қарорларини қабул қилиш жараёнида солиқ харажатлари кўпинча эътибордан четда қолади. Ушбу мақола корхона харажатларининг таркибий қисми сифатида солиқ харажатларининг муҳим ролини ўрганади, уларнинг молиявий натижалар, рискларни бошқариш ва стратегик режалаштиришга таъсирини ўрганади.