Мақолада тижорат банкларини хусусийлаштириш жараёнида харажат ёндашувида баҳолашнинг аҳамияти ўрганилган ва бу ёндашув усуллари асосида банкларни қиймати баҳоланган. Мақолада харажат ёндашувида халқаро амалиётда қўлланиладиган усулидан мамлакатимизда қўллаш истиқболлари тадқиқ қилиниб, тадқиқотда анализ ва синтез, қиёсий ва селектив танлаб тадқиқ қилиш ҳамда гуруҳлаш усулларидан фойдаланилган
Ушбу мақолада муаллиф томонидан “Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисида” ҳисоботнинг шаклидаги кўрсаткичлар бошланғич кўрсаткич, жорий кўрсаткичлар, оралиқ кўрсаткичлар ва якуний кўрсаткичга ажратилиб, ушбу гуруҳдаги кўрсаткичларнинг мазмун моҳияти очиб берилди. Тадқиқот жараёнида оралиқ кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби ва формулалари ишлаб чиқилди. Тадқиқотда сотиш ва хизматлар таннархи кўрсаткичини аниқлаш мақсадида савдо, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг хусусиятларини инобатга олиш зарурлиги таъкидланди. Ишлаб чиқариш корхоналарида даврий ҳисоб тизимида тайёр маҳсулотларни сотиш таннархи тўғрисидаги ҳисоботи шакли ишлаб чиқилди. Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларга келтирилган 2.1 (а) – иловадаги ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тавсия этилди.
Мақолада халқаро Базел қўмитасининг банк тизимини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича тавсиялари ҳамда тегишли талаблари муҳокама қилинган. Мамлакат банк тизимининг халқаро стандартлар бўйича фаолияти таҳлил қилинган ҳамда тегишли хулосалар берилган
Мазкур мақолада тўловга қобилиятсизлик(банкротлик) тушунчаси ва унинг мазмуни, турли илмий нашрларда тушунчага берилган таърифлар, тўловга қобилиятсизликни таҳлил этиш методикаси, мавзунинг долзарблиги келтирилган. Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлиги, унинг аҳамияти талқин қилинган. Ушбу Қонун 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг 155-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган. Мақолада тўловга қобилиятсизлик(банкротлик)ни башоратлашнинг хориж моделлари ва уларда қўлланиладиган кўрсаткичлар талқин қилинган. Тадқиқотлар натижасида тўловга қобилиятсизлик(банкротлик)ни олдини олиш бўйича муаллиф ёндошуви шакллантирилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақола молиявий натижалар бухгалтерия ҳисобининг назарий асосларини ўрганишга бағишланган бўлиб, бугунги кундаги долзарб бўлган бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартларга мослаштириш, молиявий натижаларнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича тадқиқот олиб борилган. Шунингдек, иқтисодий адабиётлар доирасида мамлакатимиздаги соҳага оид муаммолар ва уни бартараф этиш бўйича таҳлил қилинган, якунида хулосалар шакллантирилган.
Ушбу мақолада бугунги кунда савдо соҳасидаги муаммолар қайд қилинган. Иқтисодчи олимларнинг иқтисодий самарадорлик тушунчасига ёндашувлари таҳлил қилинган. Хорижий манбаларда келтирилган иқтисодий самарадорликнинг 8 та калитли кўрсаткичлари савдо корхонаси мисолида таҳлили амалга оширилган. Манбаларни таҳлил қилиш асосида иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари бешта гуруҳга ажратилиб 27 та кўрсаткичдан иборат тизими ишлаб чиқилган. Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши савдо корхоналари иқтисодий самарадорлигини ошириш имкониятларини топишда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.
Ушбу мақолада темир йўл корхоналари фаолиятида муҳим аҳамият касб этувчи рентабеллик кўрсатгичи, унинг корхона иқтисодий-молиявий ҳолатини акс эттиришда ўрни ва бошқа кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқлиги таҳлил қилинди.
Мақолада банкларнинг молиявий барқарорлиги кўрсаткичлари ва миллий иқтисодиётнинг ўзаро эконометрик боғлиқлиги таҳлил қилинган. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти ва банкларнинг молиявий барқарорлик кўрсаткичлари корреляцияси асосида эконометрик модел шакллантирилган ҳамда тегишли хулосалар берилган.