Ушбу мақолада Ўзбекистонда айланмадан солиқ қўлланиладиган айланма чегарасининг иқтисодий самарадорлиги ва адолатлилиги масалалари таҳлил қилинган. Таҳлил натижаларига кўра, айланма чегарасининг инфляцияга мослаштирилмаслиги солиқ юкининг яширин равишда оғирлашувига, солиқ адолати тамойилининг заифлашувига ҳамда кичик бизнес ривожланишига тўсқинлик қилувчи институционал тўсиқлар шаклланишига олиб келмоқда. Мақолада айланмадан солиқ режимида чегараларни инфляцияга автоматик индексация қилиш, уларни қайта калибрлаш ва тадбиркорлар учун босқичли ўтиш механизмларини жорий этиш бўйича илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада Европа ва Осиё мамлакатларида солиқ имтиёзларининг турлари, уларнинг иқтисодий самарадорлиги ва стратегик таъсири қиёсий таҳлил қилинган. Илмий манбалар ва эмпирик маълумотлар асосида инвестиция, инновация ва экспорт сиёсатларида солиқ имтиёзларининг роли очиб берилган. Ўзбекистон учун аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Жаҳонда кейинги йилларда қўшилган қиймат солиғини ундириш механизмини такомиллаштириш масалаларга қаратилган илмий изланишларга алоҳида эътибор берилмоқда. Пул-кредит ва бюджет-солиқ сиёсатининг ўзаро уйғунлигини таъминлаш, солиқ маъмурчилигини бугунги кун талабларига мослаштириш, қўшилган қиймат солиғининг бюджет даромадларини шалланишидаги ўрнини кучайтириш, «узлуксиз қўшилган қиймат занжири»ни вужудга келтириш, даромад ва харажатларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш каби масалалар мазкур мақолада ёритилган.