Мазкур мақолада республикамизда сўнгги йилларда мамлакатда маркшейдерлик ишларини ташкил этган ҳолда солиқ базасини кенгайтириш масалалари, уларни аниқлаш механизмларини такомиллаштиришдан самарали фойдаланиш масалалари ҳамда солиқ идоралари томонидан солиқ маъмурчилиги инструментларидан фойдаланиш орқали ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш схемаларини ўз вақтида ошкор қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш, солиқ маъмурчилигининг янада оптималлаштириш, қонун ҳужжатларидаги қарама-қаршиликларни бартараф этиш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган
Ушбу мақолада, қарз қуллиги, банкротлик қонунининг илк бор қабул қилиниши, давлатларнинг дефолт ҳолатига келиб қолиши, тўловга қобилиятсизлик уни келиб чиқиши, тўловга қобилиятсизликни амалга ошириш элементлари, солиқ қарзини ундиришда даъво қилиш муддатини ўзгартириш зарурлиги, сунъий қарз ва ундирилиши умидсиз бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш ҳамда хориж тажрибасини ўрганиб уни механизмини такомиллаштириш масалалари.
Мақолада иқтисодиёт норасмий секторининг моҳияти ва таркибий элементлари ёритилиб, норасмий иқтисодиёт категориясининг мазмуни солиққа жалб қилиш нуқтаи назаридан очиб берилган. Мавзуга доир назарий адабиётларни шарҳлаш, халқаро амалиёт ҳамда Ўзбекистондаги ҳолат таҳлили асосида норасмий иқтисодиётни жиловлаш ва кўламини қисқартиришда солиққа тортиш механизмларидан самарали фойдаланишга қаратилган таклифлар ва амалий тавсиялар шакллантирилган.