Ушбу мақолада, юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ қарзини пайдо бўлиши, жами йиллик даромадлари бўйича декларация, мол-мулк ва ер солиқларини қарз суммасини унинг мол-мулки ҳисобидан ундиришда учраётган муаммолар ҳамда уни бартараф этиш йўли бўйича таклиф, солиқ қарзини ундирилиш механизмини рақамлаштириш тартиби кўрсатиб ўтилган
Мақолада солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган камерал солиқ текширувларининг услубий асосларини такомиллаштириш ва уларни самарадорлигини баҳолаш йўллари бўйича тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, тадқиқот доирасида хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Ушбу мақолада, қарз қуллиги, банкротлик қонунининг илк бор қабул қилиниши, давлатларнинг дефолт ҳолатига келиб қолиши, тўловга қобилиятсизлик уни келиб чиқиши, тўловга қобилиятсизликни амалга ошириш элементлари, солиқ қарзини ундиришда даъво қилиш муддатини ўзгартириш зарурлиги, сунъий қарз ва ундирилиши умидсиз бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш ҳамда хориж тажрибасини ўрганиб уни механизмини такомиллаштириш масалалари.
Ушбу мақолада ташқи савдо операцияларда солиқларнинг ўрни шу билан биргаликда 2025-2027 йиллар учун ялпи ички маҳсулотнинг прогнози, 2022-2024 йиллар учун давлат бюджети билвосита даромадлари яъни қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва божхона божи статистик маълумотлари таҳлил қилинган ва ўрганилган. Шунингдек, ташқи савдо операцияларида солиқларнинг аҳамиятини ўрганишга доир илмий мунозаралар юритилган ва таклифлар берилган.
Ушбу мақолада солиқ органлари тизимида ички аудитни ташкил этиш ва такомиллаштириш масалалари ёритилган. Ички аудитни ташкил этиш амалиёти таҳлили асосида таклифлар берилган