Мазкур мақолада солиқ маслаҳати институти ривожланишининг хорижий тажрибасини ўрганиш натижасида, мамлакатимиздаги солиқ маслаҳатчилари фаолиятининг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари ўрганилиб, солиқ маслаҳатининг назарий ва ташкилий шакллари, ҳуқуқий ташкил қилиниши ва иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти чуқур ўрганиб чиқилган. Шунингдек мамлкатимизда солиқ маслаҳати институтининг ривожланиш тенденцияси, бугунги кундаги ҳолати аниқ маълумотлар асосида таҳлил қилинган.