Республикада адолатли, шаффоф, узоққа мўлжалланган ва халқаро андозаларга жавоб бера оладиган солиқ тизимини яратишга қаратилган солиқ ислоҳотлари иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама асосланган ҳамда солиқ тўловчилар учун қулай ва манфаатли эканлигини кўрсатмоқда. Биринчи навбатда, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар фаолиятини солиқ соҳасида кафолатлашнинг ҳуқуқий асоси яратилиб, янги Cолиқ концепцияси, Солиқ кодекси ва 150 дан ортиқ қонун, Фармон, қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Тенг рақобат шароитини яратиш мақсадида 80 дан ортиқ турли солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Индивидуал имтиёзлар бериш амалиётидан воз кечилди. Мазкур мақолада тадбиркорлик субъектларини солиққа тортишнинг такомиллаштириш йўллари ҳамда муаммолар ёритиб берилган.
Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни такомиллаштиришда ҳудудлараро солиқ инспекциясини ўрни ва аҳамияти ёритилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида ҳудудлараро солиқ инспекцияси амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада мамлакатимизда фойда солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари тадқиқ қилинган. Шунингдек, фойда солиғи бўйича аванс тўловларини ҳисоблаб чиқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар баён этилган. Тадқиқот натижаси бўйича хулосалар шакллантирилиб, илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.