2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ва ялпи ички маҳсулотда саноат улушини оширишга қаратилган саноат сиёсатини давом эттириб, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга ошириш, Республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш орқали 2026 йилда республика экспорт ҳажмларини 30 миллиард АҚШ долларига етказиш кўзда тутилган. Бундай мақсадларнинг амалга оширилиши ўз навбатида чуқур ва пухта ўйланган саноат сиёсатини амалга оширишни тақозо этади. Мазкур мақолада импорт ўрнини босувчи саноат сиёсатини амалга оширишнинг хориж тажрибаси тадқиқ қилинади.
Саноат 4.0 даврида барча саноат тармоқлари янги муҳитга мослашувчан бўлиши, ижтимоий ва технологик ўзгаришлардан хабардор бўлиши керак. Тўқимачилик саноати, асосий саноат сифатида, одатда Тўқимачилик 4.0 деб аталадиган, рақамли трансформация ва технологик эволюциядан хабардор бўлиши зарур. Ушбу мақоланинг асосий мақсади тўқимачилик саноатининг ўтмиш, ҳозир ва келажакдаги тавсифини, соҳанинг асосий муаммолари технологик ҳамда ижтимоий ўтишларга алоҳида урғу берилган. Тадқиқотда, айрим мамлакатлар ва мамлакатимиз тўқимачилик саноатида эришган ютуқлар мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш ҳамда ривожлантириш бўйича қабул қилинган режалар таҳлил қилинади.
Ушбу мақолада мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг иқтисодиётга таъсири, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ), аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ва унинг ўртача йиллик ўсиши, иқтисодиёт тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат, охирги етти йилда ЯИМ ўсиш суръатлари ҳамда қурилиш, хизматлар соҳаси, саноат тармоғи ҳамда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ЯИМ ўсишига таъсири таҳлил қилинган