Ушбу мақоладазамонавий иқтисодиёт шароитида хизматлар соҳасини ривожлантиришда аутсорсинг хизматларини такомиллаштиришнинг афзалликлари ва самарали жиҳатларига алоҳида урғу берилган. Аутсорсинг компаниялари учун юқори тезликдаги интернет ва киберхавфсизлик хизматларининг арзонлаштирилишини қўллаб-қувватлаш орқали ушбу хизмат турларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Ушбу илмий мақолада мамлакатимиздаги кичик бизнес субъектлари фаолиятида инвестициялардан самарали фойдаланиш ва мазкур соҳага киритилган инвестициялар таркибини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган. Тадқиқотлар натижасида муаммолар аниқланиб, уларнинг ечими бўйича муаллиф томонидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада банк молиявий ресурсларини самарали бошқаришда кредит портфелини юритишнинг ўрни, тижорат банклари кредит портфелининг ҳолати уларнинг активлар ликвидлилигига таъсири кўриб чиқилган. Тадқиқот материал ва методларига кўра мавзу юзасидан бир қатор хорижий ҳамда мамлакатимизнинг иқтисодчи олимлари томонидан берилган таърифлар ҳамда фикрлари ўрганилиб, муаллиф томонидан шарҳланиб уларнинг мазмуни очиб берилган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари молиявий ресурсларини бошқариш бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишда, тижорат банкларида активларни бошқаришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш борасида таклиф ва амалий тавсиялар берилган.
Мақолада солиқ маъмурчилиги методологияси солиқ тизимининг муҳим жиҳати бўлиб, уни доимий равишда такомиллаштириш солиқларнинг самарали ундирилиши, уларга риоя этилиши ва адолатлилигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши муҳокама қилинади. Шунингдек, солиқ маъмурчилигида дуч келадиган асосий муаммолар кўриб чиқилиб, такомиллаштириш йўллари таклиф қилинган. Бундан ташқари муаммоларни ҳал қилиш учун солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича бир қанча стратегиялар таклифлар келтирилади. Солиқ маъмурчилигининг такомиллаштирилган методологияси иқтисодий ўсишни ва барқарор ривожланишни қўллаб-қувватловчи адолатли ҳамда самарали солиқ тизимини яратишга ёрдам бериши асосланган.
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари учун рақобат муҳитини шакллантиришда солиқ маъмурияти муҳим рол ўйнайди. Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва унинг янада қулай ва рақобатбардош бизнес муҳитини яратишга таъсири масалалари муҳокама қилинади. Унда инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорликни рағбатлантириш, тадбиркорлик субъектлари учун тенг шароитларни таъминлашда самарали солиқ маъмуриятчилиги муҳимлиги таъкидланган. Бизнес учун қулай муҳитни шакллантириш учун солиқ тартиб-қоидаларини соддалаштириш, шаффоф солиқ сиёсати ва самарали татбиқ этиш зарурлиги кўрсатилган. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш ва жаҳон бозорида рақобатбардош устунликка эришиш учун ҳукуматлар, солиқ органлари ва корхоналар ўртасида ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар таклифи билан якунланади.