Мақолада саноат корхоналарида ишлаб чиқариш фаолияти иқтисодий самарадорлиги категорияси моҳиятини очиб беришда муаллифлар томонидан амалга оширилган ёндашувлар қиёсий таҳлили амалга оширилган ва муаллифлик таърифи келтирилган.
Мақолада солиқ имтиёзларини таҳлил қилишда эконометрикадан фойдаланиш самарадорлиги бўйича тадқиқот олиб борилган бўлиб, хорижий олимларнинг тадқиқотлари ўрганилган. Солиқ имтиёзлари ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўртасидаги муносабатларини таҳлил қилишда шакллантирилиши мумкин бўлган гипотеза кўриб чиқилган ва мавзу якунида илмий хулосалар шакллантирилган.
Ушбу тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг саноат сиёсатидаги долзарб муаммоларга бағишланган. Унда нефт-газ саноатида маҳаллийлаштириш ва импортни қисқартириш йўналишида жорий ҳолат (статистика, таҳлил), жараёнлар (амалий ислоҳотлар, қонунчилик), истиқболлар (стратегия, таклифлар) илмий таҳлил қилинган ва таклифлар шакллантирилган. Мақолада “Ўзбекнефтгаз” АЖ мисолида маҳаллийлаштириш ва импортни қисқартиришда мавжуд муаммоли ҳолатлар ва уларнинг ечими бўйича илмий қарашлар баён қилинган.
Бугунги кунда республикамизда ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кластер сиёсатини амалга оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Дастлабки кластерлар пахтачилик мажмуасида ташкил этилган. Мақолада қўшилган қийматни максималлаштириш мақсад функциясини ишлаб чиқиш ва ечимини топиш асосида пахта-тўқимачилик кластерларни ташкил этиш самарадорлигини оптималлаштиришнинг самарали вариантини танлаш танлаш масаласи ўрганилган ва натижалар асосида газламадан тайёр тикув маҳсулотлари ёки трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш (тайёр тикув ёки трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш) варианти бўйича ишлаб чиқаришни ташкил этиш шакли қўшимча қиймат яратишда энг самаралиси эканлиги асосланган.
Ўзбекистонда махсус иқтисодий зоналар бозор иқтисодиёти институти сифатида ҳудудларни ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшиши билан алоҳида ўрин тутади. Ҳозирги кунда махсус иқтисодий зона (МИЗ)лар хорижий ва ички инвестицияларни жалб этишнинг устувор йўналиши сифатида қаралмоқда. Шуни ҳисобга олиб мақолада махсус зоналарни ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари кесимида самарадорлигини баҳолаш ва уларда меҳнат муносабатларини такомиллаштириш муҳим тадқиқот йўналиши ҳисобланади.