Мақолада тижорат банкларида риск маданияти тушунчаси, унинг мазмун моҳияти, иқтисодий аҳамияти, рискларни бошқаришда риск маданиятининг ўрни, шу билан бирга риск маданиятини шакллантириш йўллари ҳамда риск маданиятининг кучли ва кучсиз хусусиятлари келтирилган. Шунингдек мақолада риск маданияти бўйича олим ва соха мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари баён қилинган. Мақола якунида хулосалар келтирилган.
Мазкур мақолада тўқимачилик саноатида рискларни бошқариш механизмларининг илмий ва назарий асослари келтирилган бўлиб, унда жаҳон олимлари томонидан ўрганилган жиҳатлари ҳамда хусусиятларининг наноиқтисодий даражага қадар эволюцион ўзгаришлари ёритилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида давлат харидларини бошқаришнинг амалдаги механизмининг фаолият юритиш хусусиятлари кўриб чиқилади. Давлат харидлари тизимининг меъёрий-ҳуқуқий базаси, ташкилий тузилмаси ҳамда жараён компонентлари бўйича комплекс таҳлил амалга оширилди. Жумладан, режалаштириш, тендерларни ўтказиш, шартномалар тузиш ва уларнинг ижросини мониторинг қилиш босқичлари қамраб олинди. Таҳлил натижасида давлат харидларининг самарадорлигига таъсир этувчи автоматлаштириш даражасининг пастлиги, рақобат муҳитининг чекланганлиги, харид жараёни субъектлари ўртасида мувофиқлаштиришнинг заифлиги ва эҳтиёжларни баҳолашда расмий ёндашувнинг мавжудлиги каби асосий муаммолар аниқланди. Шунингдек, рақамлаштириш, жараёнлар шаффофлигини таъминлаш ҳамда назорат ва баҳолашнинг замонавий усулларини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Олиб борилган таҳлил асосида амалдаги механизмни такомиллаштириш йўналишлари таклиф этилди, хусусан, электрон инфратузилмани ривожлантириш, риск-менежментни институционаллаштириш ва кадрлар малакасини ошириш чора-тадбирлари белгиланди. Олинган натижалар давлат харидлари тизимини ислоҳ қилиш ва бюджет ресурсларини бошқаришнинг барқарор моделини шакллантиришда амалий аҳамиятга эга.
Мақолада суғурта хизматлар бозорида компаниялар томонидан сотиладиган “суғурта маҳсулоти” ва кўрсатиладиган “суғурта хизмати” тушунчалари таҳлил қилинган. Бозорда мавжуд суғурта маҳсулотларининг классификацияси ва уларнинг турлари келтирилган, суғурта маҳсулотларини яратиш концепцияси ўрганилган.
Мақолада суғурта хизматлари бозорида компаниялар томонидан маҳсулотлар андеррайтинги жараёнлари маҳсулотлар турларидан келиб чиққан ҳолда ўрганилган. Суғурта маҳсулотларининг турларига қараб андеррайтингини амалга ошириш хусусиятлари таҳлил қилинган.