Мақолада кичик корхоналарнинг рискли фаолияти масалалари, шунингдек, маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг хатарларини минималлаштириш мақсадида рискларни бошқариш чоралари ва суғуртадан фойдаланиш муаммолари муҳокама қилинади. Микро суғурта маҳсулотларининг ўзига хос хусусиятлари, уларни тарқатиш каналлари, микро суғурта фаолияти моделлари аниқланди, хорижий тажриба ўрганилди. Кичик бизнес рискларини бошқаришнинг инновацион механизми сифатида микро суғуртадан фойдаланиш зарурлиги асосланади.
Мақолада инвестицион рискларнинг моҳияти ва турлари бўйича илмий қарашлар ва таърифлар келтирилган. Таърифлар асосида инвестицион рискларни гуруҳлаштириш ва таснифлаш бўйича таклифлар берилган. Шунингдек таснифлаш мезонлари ва бошқариш омиллари баён этилган