Мақолада рақамли иқтисодиёт жараёнида меҳнат бозорига назарий ёндошувлар ўрганилиб, хорижий давлатлар олимларининг фикрлари тахлил қилинган. Бундан ташқари, рақамли иқтисодиётнинг шаклланиши жараёнида ёшлар меҳнат бозорини ривожланиши, рақамлаштиришнинг меҳнат соҳасидаги ижобий ва салбий оқибатлари, эхтиёж камайиб бораётган касблар ва рақамлаштириш туфайли меҳнат бозорида талаб ортиб бораётган касблар ҳақида фикр юритилади.