Тижорат банклари пассивларининг барқарорлигини таъминлаш уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш ва тўловга қобиллигини таъминлашнинг зарурий шарти ҳисобланади. Жумладан, регулятив капиталнинг пассивлар ҳажмидаги салмоғини барқарор бўлиши тижорат банкининг молиявий инқирозларнинг оқибатларига чидамлилигини оширади, депозитларнинг етарлилигини таъминланиши эса, банкнинг ресурс базасининг барқарорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.
Мақолада Ўзбекистон тижорат банклари пассивларининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган. Жумладан, тижорат банклари регулятив капиталининг пассивлар ҳажмидаги салмоғининг барқарорлигини таъминлаш имкониятлари асослаб берилган.