Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари учун рақобат муҳитини шакллантиришда солиқ маъмурияти муҳим рол ўйнайди. Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва унинг янада қулай ва рақобатбардош бизнес муҳитини яратишга таъсири масалалари муҳокама қилинади. Унда инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорликни рағбатлантириш, тадбиркорлик субъектлари учун тенг шароитларни таъминлашда самарали солиқ маъмуриятчилиги муҳимлиги таъкидланган. Бизнес учун қулай муҳитни шакллантириш учун солиқ тартиб-қоидаларини соддалаштириш, шаффоф солиқ сиёсати ва самарали татбиқ этиш зарурлиги кўрсатилган. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш ва жаҳон бозорида рақобатбардош устунликка эришиш учун ҳукуматлар, солиқ органлари ва корхоналар ўртасида ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар таклифи билан якунланади.
Мазкур мақолада олий таълим хизматлари тизими рақобатбардошлигига таъсир этувчи омиллари ҳамда ушбу омилларни мамлакат ривожига таъсирини такомиллаштиришнинг назарий ва услубий асослари чуқур ўрганилган. Тадқиқот жараёнларида олий таълим хизматларидаги таълим тизимини ривожлантириш ва рақобатбардошлигини оширишнинг илмий-амалий жиҳатларига эътибор қаратилган.
Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий интеграциялашуви орқали экспорт салоҳиятини ошириш имкониятлари таҳлил қилинган. Ҳудудий ҳамкорлик, савдо-инфратузилма ривожи, техник регламентлар ва стандартлар уйғунлиги, чегара ва божхона жараёнларини оптималлаштириш каби омиллар интеграция самарадорлигини белгилаб берувчи асосий йўналишлар сифатида кўриб чиқилган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистон маҳсулотларининг Марказий Осиё бозорларида рақобатбардошлигини ошириш бўйича истиқболли чора-тадбирлар таклиф этилган.
Ушбу мақолада олий таълим муассасаларида инновацион бошқарув усулларининг аҳамияти ва уларни амалга оширишда учрайдиган муаммолар чуқур таҳлил қилинган. Инновацион бошқарув таълим жараёни сифатини ошириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқотларни рағбатлантиришга қаратилган тизим сифатида кўриб чиқилган. Сўровнома натижалари асосида инновацион бошқарувни такомиллаштириш учун муҳим омиллар, жумладан, кадрлар салоҳияти, молиялаштириш ва ахборот технологияларидан фойдаланишга урғу берилган. Шунингдек, инновацион бошқарув моделларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича тавсиялар берилган.
Ушбу мақолада олий таълимни модернизация қилишнинг замонавий концепцияларида асосий эътибор таьлим сифатини бахолаш, меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашга қаратилганлиги, олий таълим тизими ва меҳнат бозорининг ўзаро алоқадорлиги асосида таълим сифатини оширишнинг инновацион модели ҳамда ҳудудлар даражасида олий таълим муассасаларида таълим сифатини бошқаришни таъминловчи субъектлар таҳлил амалга оширилган.
Ўзбекистон тўқимачилик ва кийим-кечак ва трикотаж саноати мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқ-ларидан бири бўлиб, унга ўз хомашё базасининг мавжудлиги ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга доимий ўсиб бораётган талаб катта ҳисса қўшмоқда. Рақобатбардош салоҳияти туфайли у янги корхоналарни ташкил этиш, иш билан таъминлаш, маҳсулот экспорт қилиш, хорижий инвестицияларни жалб қилишда етакчи ўринни эгаллайди, шунингдек, мамлакат миллий иқтисодиётининг глобал ихтисослашувида стратегик муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, тўқимачилик саноат корхоналарининг харажатларини мақбуллаштириш орқали маҳсулот таннархини пасайтириш, миллий маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш стратегияларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
Мақолада кон-металлургия соҳаси ривожлантириш ва истиқболини белгилашда узоқ йилга мўлжалланган стратегия, дастурлар ижросини таминлаш мақсадида солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш масалалари таклиф этилган. Муаллифнинг фикрича макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсишга эришиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда мақсадида кон-металлургия саноати корхоналарида ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ундиришда халқаро тажриблардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш масаларига эътибор қаратиш кераклиги келтирилиб ўтилган.